RU

Последние новости

00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  1 00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  0 00:07ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  21 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  1 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  1 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  11 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  13 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  3 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  3

Буркина-Фасо кеча “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди Новости

Буркина-Фасо кеча “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди

Бир неча кун олдин Буркина-Фасо терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиш учун пойтахтимизга етиб келгани маълум қилган эдик.

Кеча миллий термамиз “Пахтакор” майдонида бугунги ўйин олдидан машғулот ўтказганидан сўнг, Буркина-Фасо миллий терма жамоаси стадионда жам бўлди. Бугунги рақибларимиз машғулот ўтказишдан олдин майдонни ҳар томонлама ўрганиб чиқишди. Бу Буркина-Фасо терма жамоасининг Тошкентдаги илк машғулоти эди. Аввалига улар танасини қиздириб олиш учун жисмоний машғулот ўтказишди.

Шундан сўнг футболчилар мураббийнинг кўрсатмаси билан тўплар билан ишлай бошлашди. Уларнинг кайфиятлари аъло даражада эканлиги шундоқ кўриниб турар эди. Бугунги учрашув ўртоқлик мақомида ўтсада машғулотларга жиддий эътибор қаратишди. Улар асосан қанотлардан ҳужум бошлаш режаси асосида ҳаракат қилишди. Рақибларимиз таркибида бўйи баланд бўлган футболчилар кўплиги сабабли иккинчи қаватда қандай ўйнаш кераклиги борасида ҳам машқлар олиб боришди.

Умумий машғулотлар якунланиш арафасида терма жамоа бош мураббийи Пауло Дуарте шогирдларини иккига ажратган ҳолда футбол ўйнатди. Буркина-Фасо термаси бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. Ишонамизки, миллий терма жамоамизнинг ушбу ўйинга тайёргарлиги булардан қолишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Буркина-Фасо учрашуви бугун, 24 август куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика