RU

Последние новости

13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  0 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  9 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  28 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0

"Бунёдкор" бугун Гана терма жамоаси билан ўйнайди Новости

"Бунёдкор" бугун Гана терма жамоаси билан ўйнайди

Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби айни пайтда БААда хорижий йиғинни ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Сергей Лушчан бошчилигидаги жамоа бугун, 10 январь куни Дубайдаги "The Sevens" стадионида Гана миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Аврам Грант бошчилик қилаётган терма жамоа Африка миллатлар кубогига тайёргарлик кўрмоқда. 14 январь куни Габон мамлакатида старт оладиган мусобақада Гана терма жамоаси илк ўйинни 17 январда Угандага қарши ўтказади.

"Бунёдкор" - Гана учрашуви 10 январь куни Дубай вақти билан соат 17:00да (Тошкентда 18:00 бўлади) старт олади.

Гана терма жамоаси таркибида айни пайтда Асамоа Гьян, Эммануэль Агеманг Баду, Андре Айю, Жонатан Менса, Кристиан Атсу, Вакасо Муборак, Жордан Айю каби машҳур футболчилар фаолият олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" БААдаги йиғин доирасидаги илк учрашувни "Ал Шааб"га қарши ўтказди. Унда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Бунёдкор" ушбу йиғинда яна бир қатор жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишади.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика