UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  0 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  2 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  4 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  7 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0

Чемиртан гол урди, "Бунёдкор" "Ал Шааб"ни мағлуб этди Янгиликлар

Чемиртан гол урди, "Бунёдкор" "Ал Шааб"ни мағлуб этди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди.
Спарринг рақиб сифатида жамоамизга маҳаллий “Ал-Шааб” клуби қаршилик кўрсатди. Учрашувнинг 22-дақиқасида амирлик футболчилар ҳисобни очишга эришишди. Биринчи бўлим охирларида Отабек Шукуровнинг бурчакдан оширган тўпини Вадим Чемиртан боши билан “Ал-Шааб” дарвозасига йўллаб, танаффусга жамоаларни 1:1 ҳисобида чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим бошларида Нурилло Тўхтасиновга ҳакам қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Сергей Лушчан шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб қолишларига қарамасдан, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Миржамол Қосимов узатмасини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ғалаба билан якунлади.

Ўртоқлик учрашуви
“АЛ-ШААБ” (БАА) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 1:2 (1:1)
Голлар:
Диалло 22 - Вадим Чемиртан 44, Шаҳзодбек Нурматов 76
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Александар Игнатович, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Душан Мичич, Жавоҳир Эсонқулов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан
Захирадан майдонга тушганлар: Павел Бугало, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Шаҳзодбек Нурматов, Нурилло Тўхтасинов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Жавлон Иброҳимов
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика