RU

Последние новости

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  4 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Бугун футбол. Охирги тўрт ўйинда 12та гол урган "Пахтакор" амалдаги чемпионга қарши Новости

Бугун футбол. Охирги тўрт ўйинда 12та гол урган "Пахтакор" амалдаги чемпионга қарши

Бугун олий лиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Бу тўқнашувга ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. 

Иккала жамоа ҳам иккинчи даврада ҳозирча бештадан ўйин ўтказди. "Локомотив" шундан учтасидан ғалаба қозонган бўлса, "Пахтакор" ҳам шунча ўйинда ютуққа эришди. "Локомотив" уйда "Шўртан", сафарда эса "Сўғдиёна" ва "Металлург" клубларини мағлуб этди. "Пахтакор" эса ўз майдонида "Нефтчи" билан "Шўртан", сафарда "Металлург" клубларидан устун келди. 

Биласизми? "Локомотив" иккинчи даврада уй ўйинларида биттадан кўп гол ура олмаяпти. Бу жамоа ўз майдонида "Машъал" билан 1:1 ўйнаган бўлса, "Шўртан"ни зўрға 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Кўпчиликни қизиқтираётган савол: "Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигида кучайишга эришдими? Ўйлаймизки, бу саволнинг жавобини бугунги ўйиндан сўнг билиб оламиз. Чунки "Пахтакор" бунгача ғалаба қозонган ўйинларда рақиблар унчалик кучли эмасди. "Пахтакор" сафарда "Қизилқум" ва "Динамо" каби ўртамиёналарни енга олмади, шундай бўлса-да, жамоа "Локомотив" майдонида уч очкони қўлга кирита олармикан... 

Қолаверса, Арвеладзенинг "Локомотив" "Пахтакор" учун ашаддий рақиб эканлигидан хабари борми? Агар мураббий бу ҳақда билса ва шогирдларини шунга яраша руҳлантира олса, демак кураш янада қизғин кечади. Бундан ташқари, "Пахтакор" таркибига келиб қўшилган легионерлар ҳам қанчалик даражада кучли эканликларини мана шу ўйинда кўрсатишлари керак. 

Четдан қараганда "Локомотив"нинг иккинчи даврадаги ўйини кучсизлангандек кўринмоқда. Лекин бу алдамчи таассурот бўлиши ҳам мумкин. Масалан, "Локо" бугун зафар қучса навбатдаги чемпионлик учун яна бир катта қадам ташлайди. Жамоа таркибида йўқотишлар бор, хусусан Марат Бикмаев, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Садриддин Абдуллаев турли сабабларга кўра ушбу учрашувни ўтказиб юборишади. 


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика