RU

Последние новости

12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  0 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1

Breaking news: «Локомотив» Артур Геворкян билан шартнома имзолади Новости

Breaking news: «Локомотив» Артур Геворкян билан шартнома имзолади

Ҳар доим ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб келган “Локомотив” футбол клуби бугун кўп йиллар давомида “Насаф” клуби шарфини ҳимоя қилган Артур Геворкян билан шартнома имзолади.
Осиё Чемпионлар Лигасида ўз юришини зафарли давом эттираётган “Локомотив” Ўзбекистон чемпионатида тўп сурувчи энг кучли легионерлардан бири Артур Геворкян билан келишувга эришди.

"Қирол Артур" тахаллусида тўп сурувчи Артур Геворкян 1984 йил 22 ноябрда Туркманистоннинг Ашхобод шахрида таваллуд топган.
Футболчилик фаолиятини Туркманистоннинг “Шагадам” клубида бошлаган. Ундан сўнг “Есиль-Богатыр” (Қозоғистон), “Ашхобод” (Туркманистон), “Шўртан” (Ўзбекистон), “Пахтакор” (Ўзбекистон) ва “Насаф” (Ўзбекистон) клубларида давом эттирган.

“Насаф” клубида 140 учрашувда майдонга тушиб 64 та тўп киритган.

Жамоавий ютуқлари:

Ўзбекистон Кубоги сохиби – 2015 йил
Ўзбекистон Чемпионати вице-чемпиони – 2011 йил
Ўзбекистон Чемпионати бронза медаллари сохиби – 2013,2014,2015 йиллар
Ўзбекистон Кубоги финалчиси – 2011, 2012, 2013 йиллар
Ўзбекистон Суперкубоги сохиби – 2016 йил
Осиё Футбол Конфедарацияси Кубоги сохиби – 2011 йил

Шахсий ютуқлари:
Осиё Футбол Конфедарацияси Кубогининг “Энг яхши футболчиси” – 2011 йил
Ўзбекистон Чемпионатининг “Энг яхши футболчиси” – 2013 йил
Ўзбекистон Чемпионатининг “Энг яхши тўпурари” – 2014 йил
Ўзбекистон Чемпионатининг “Энг яхши легионери” – 2013, 2014 йиллар.

“Темирйўлчилар” сафига хуш келибсан, Артур!
Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика