Видаль парагвайлик мухлисларга Чилида 2та Копа Америка соврини борлиги ҳақида ишора қилди, аммо...
22 мар 13:41
Новости
Видаль парагвайлик мухлисларга Чилида 2та Копа Америка соврини борлиги ҳақида ишора қилди, аммо...
Чили ҳамда Парагвай ўртасидаги ЖЧ-2026 саралаш баҳсида Артуро Видалга мухлисларнинг хуштакбозлиги ёқмади.
Парагвай ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг 71-дақиқада Видаль алмаштирилди. Парагвайлик мухлислар Артурони хуштакбозлик билан кузатиб қўйишди.
37 ёшли хавбек бунга жавоб тариқасида футболкасидаги гербга тегинб, Чили ютган иккита Копа Америкага (2015 ва 2016) ишора қилиб мухлисларга иккита бармоғини кўрсатди. Бироқ Парагвай ҳам ушбу турнирда икки марта чемпион бўлган (1953, 1979).
Учрашув Парагвайнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Чили саралашнинг 13 ўйинида 9 очко тўплаб, жадвалда охирги ўринни эгаллаб турибди.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии