RU

Последние новости

11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  9 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Ғиждувон"ни мағлуб этди Новости

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Ғиждувон"ни мағлуб этди

Биринчи Лига 20-тури доирасида Ғиждувонда маҳаллий жамоа меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафардан ғалаба билан қайтди.
Ўтган турда Бухоро вилоятининг «Нурафшон» жамоасини мағлуб этган вакилларимиз бу сафар «Ғиждувон»га имконият қолдиришмади.

Аввалги ўйиндагидек учрашувни икки ҳужумчи билан бошлаган самарқандликлар айнан ҳужум чизиғи вакилларининг голлари эвазига дастлабки таймдаёқ ўйин тақдирини ҳал этиб қўйишди. Дастлаб 15-дақиқада Виктор Клишин ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг 25 ва 42-дақиқаларида ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров «дубл»га эришиб, «Динамо»нинг танаффусга 0:3 ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим олдидан натижа йирик кўринишда бўлсада, мезбон футболчилар танаффусдан сўнг катта иштиёқ билан майдонга тушишди ва пешқадам жамоага жиддий қаршилик кўрсатишди. Натижада хоразмлик футболчи Илёс Хайров 65-дақиқада ҳисобни қисқартиришга эришган бўлса, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас бош ҳакам «Динамо» дарвозаси томон пенальти белгилади. Жасур Отажонов эса 11 метрлик нуқтада адашмади, 2:3.

Икки голдан кейин мезбонлар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ҳужумкорликни оширган бўлишсада, тажриба бобида устун бўлган «Динамо» жамоаси якунда ғалабани бой бермади. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган тезкор яримҳимоячи Достон Ибрагимовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ўйиннинг 88-дақиқасида белгиланган пенальтини тажрибали яримҳимоячи Алишер Холиқов голга айлантириб, Самарқанддан Ғиждувонга етиб келган «Динамо»нинг ашаддий мухлисларини ортга хурсанд қайтишларини таъминлади, 2:4.

Ушбу ғалабадан кейин «Динамо» турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлаб пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 20 август, шанба куни Самарқандда «Локомотив-БФК»га қарши ўтказади.

Биринчи Лига. 20-тур.

15 август (душанба)

«ҒИЖДУВОН» - «ДИНАМО» - 2:4 (0:3)

Голлар
: Илёс Хайров 65, Жасур Отажонов пенальтидан 66 – Виктор Клишин 15, Амиржон Сафаров 25, 42, Алишер Холиқов пенальтидан 88.

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Убайдулло Набиев, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Алексей Николаев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов, 61), Саиджамол Давлатжонов (Ҳакимхон Аъламхонов, 88), Жонибек Кўчимов (Достон Ибрагимов, 46), Амиржон Сафаров (Асомиддин Маматов, 52), Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46).
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика