RU

Последние новости

14:49Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда?  1 14:10Родриго "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  3 13:48Ўзбек футболида ғайритабиий воқеа содир бўлди  4 13:39"Интер" ёзда уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 13:18Суперкубок олдидан. Тўлабек Акрамов: "Бугун нейтрал мухлислар ютади, чунки..."  5 12:50Расман: Жорже Жезуш "Ал Ҳилол" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди  0 12:36Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?  5 12:17Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади  1 12:00Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди  2 11:44Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда?  6 11:33"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди  8 11:10Суперкубок олдидан. Аброр Имомхўжаев: "Учрашувда ким ғалаба қозониши "Насаф"га боғлиқ"  5 11:02Суперкубок олдидан. Даврон Файзиев "Пахтакор"ни "Манчестер Юнайтед"га ўхшатди  12 11:00Хаким Фузайлов: "Захира бўйича муаммоларимиз бор"  3 10:37Ханс-Дитер Фликнинг «Барселона»даги маоши маълум  6

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор" Новости

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдирди.




"Жуда чиройли ўйин кўрдик. Бухорода халқ соғинган шиддатли футбол бўлиши кутилганди. Рақиб олдига юқори мақсадни қўйган. Ҳар бир жамоанинг майдондаги вазифаси ютиш ҳисобланади. Ҳаким Фузайлов яхши жамоа шакллантирган. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Ҳисоб эса ўйинга мос бўлди",- дейди мураббий.

- Футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш кўрсатмаси берилганмиди? Иккинчи бўлимда футболдан ташқари ҳолатларни ҳам кўрдик...

- Футбол кичкина спортмас. Жамоамизда 90 дақиқага етадиган таркиб шаклланган эмас. Буни тан оламиз. "Ғиждувон"га биз кутган натижани кўрсатишга ҳали бор. Ҳар нарсани охири бор. Ваъда берамиз, бундай иштиёқни янада юқори қилиб ўйнаймиз.

-  Жамоанинг мақсади кучли бешликка кириш эди. Ҳозир эса бундай деб бўлмайди...

-  Мавсум бошида мақсад қўйилади. Ҳали кўп нарса йўқотмадик. Бешталикка киришга имкониятларимиз бор. 

- Клубда молиявий муаммолар йўқми?

-  Маошларимиз берилган. Ҳомийларимиз қўлдан келганча ёрдам қилишмоқда. Дуранг натижаларга ҳам мукофот пуллари берилган. Йигитлар нималарга қодирлигини исботлаши керак, холос. 

- "Бухоро" билан ўйинга қанча мукофот пули ваъда қилинганди?

-  Бу ҳаммада ҳар ҳил. Ҳали жисмоний тайёргарлигимиз етарли эмас. Ким қанча ёрдами тегди таҳлил қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика