Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"
26 мая 2024 22:50
Новости
Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бундёдкор" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалаба қозониш албатта ёқимли. Бироқ, биз навбатдаги ўйинларда ҳам ғалабалар қайд этишимиз учун ҳимоямизни ҳам мустаҳкамлашимиз лозим. Бугун Дориев, Мавлонқулов, Ёвович каби футболчилар ўзларини кўрсатишди. Даража ва индивидуал маҳорат кўп эпизодларни бизнинг фойдамизга ҳал қилди. Ёшларга ҳам имконият бераяпмиз. Навбатдаги ўйинларга тайёргарликка киришамиз.
- Трансферлар ойнаси вақтида қайси чизиқларни ўзгартирмоқчисиз?
- Бу масалани жамоавий кўриб чиқамиз. Мен қўл остимдаги йигитларга ишонаман. Кўп ўзгариш қилиш режамиз йўқ. Машғулотларда ишлаймиз, бизда ҳозир мавсум учун етарли таркиб бор. Ўзгариш қиламизми, йўқми, машғулотлар ва ўйинлар мобайнида аниқлаб борамиз.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии