RU

Последние новости

20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  6 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  4 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  10 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13

"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади Новости

"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади

Суперлига 9-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Қизилқум" ўйинидаги ҳолат.

"Суперлига 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашуви якунида мезбон жамоа ходимлари Илҳом Яквалхўжаев ҳамда Нодирхўжа Йўлдошев номақбул ҳаракатларни амалга оширди.

Эндиликда мазкур иш Тартиб-интизом қўмитасида кўриб чиқилади. 

Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 23-боби ҳакамлар қарорига шикоят ёки эътироз билдириш учун ажратилган бўлсада, "Пахтакор" клубининг юқорида кўрсатилган ходимлари регламентга амал қилмай, учрашув ҳакамларига нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлди. Йўлдошев техник зонада ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди, шунингдек, учрашув комиссарининг иш фаолиятига ҳалал беришга уринди. Яквалхўжаев эса стадионнинг ВИП трибунасидан туриб ўта қўпол сўзлар ишлатгани етмаганидек, кейинчалик ҳакамлар хонасига бостириб киришга уринган. Оқибатда ҳар икки ҳолатда ҳам масалага Миллий гвардия ходимлари аралашган.

"Пахтакор" клуби расмийлари учрашув якунига етганидан кейинги ярим соат давомида ҳакамликка нисбатан шикоят киритмаган. Бу эса клуб персоналида якдил позиция мавжуд эмаслигини билдиради. Бироқ Лига комиссари стадионни тарк этиб, ўз иш жойига келганидан кейингина "Пахтакор" техник директори телефон орқали алоқага чиқиб, ҳакамлик сифатига нисбатан эътироз киритмоқчи эканлигини билдирган. Комиссар регламентнинг 23.2-бандидан келиб чиқиб, эътироз қабул қилишни рад этган. Биринчидан, клуб белгиланган вақтга амал қилмаган, иккинчидан эса эътироз ёки шикоят техник директор эмас, балки бош мураббий ёки спорт директори томонидан қайдномага киритилиши ва имзоланиши лозим.

Қўшимчасига, "Пахтакор" клуби матбуот хизматининг яна бир вакили Беҳзод Назаров медиа трибунада стадионга ташриф буюрган ОАВ вакилларининг иш фаолиятига ҳалал бериб, бутун учрашув давомида жуда қўпол сўзлар билан сўкиниб ўтирган. Бу каби ҳолат Назаров билан илк бор содир бўлаётгани йўқ. Ўтган мавсумда мутахассис шунга ўхшаш ҳолат учун жаримага тортилганди. Афсуски, ОАВ билан ишлаш бўлими ўзини профессионал томондан тутиш ўрнига, юқоридаги каби ҳунук ҳолатларга сабабчи бўлмоқда. Бу эса Лиганинг эътиборидан четда қолмайди. Шунингдек, "Пахтакор" матбуот хизмати клуб расмий телеграм каналида билдирган фикрлар учун жавоб беришига тўғри келади. 

Лига "Пахтакор" матбуот хизматига ўз вазифасига профессионал ёндашишни тавсия қилади. Боиси, Қизилқум билан учрашув якунида матбуот анжуманида Лига томонидан ОАВ вакиллари учун тақдим этилган аккредитация билан эмас, балки клуб томонидан берилган бошқа аккредитация билан иштирок этган ходим томонидан мураббийларга провокацион саволлар берилгани аниқланган. Матбуот анжуманида рухсат этилмаган шахснинг иштирок этиши масаласи ҳам Лига томонидан алоҳида кўриб чиқилади ва жазога тортилади. 

Матбуот анжуманида "Пахтакор" клуби устози Максим Шацких клуб ҳомийси Лигага техника сотиб олиб бериш таклифини бергани ва мазкур таклиф рад этилгани тўғрисида фикр юритган. Лига Шацкихдан мазкур фикрини фактлар билан конкрет асослаб беришини талаб қилади. Умид қиламизки, мураббий бунинг уддасидан чиқа олади. Агар эплай олмаса, ОАВ билан кейинги учрашувда мазкур фикрларига қўшимча изоҳ беради", — дейилади хабарда.

Рейтинг: +12   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика