RU

Последние новости

11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  0 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  3 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  7 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  3 09:34Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур баҳслари давом эттирилади  1 09:03Модричнинг "Реал"даги келажаги маълум  8 08:31Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди  6 08:00Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 07:32ОКМК - "Нефтчи" ўртасидаги супер баҳсдан ёрқин ФОТОГАЛEРEЯ  2 05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  14 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  4 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  8 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  5 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  10

Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда? Новости

Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан олдин Суперлига клубларида ишлаётган матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик.

"Битта ўйиндан иборат бўлган ҳар қандай ҳал қилувчи баҳсларда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, натижа учун ўйнайди. Бўлажак учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

“Пахтакор”нинг таркиби ўтган йилгига қараганда, кучсизланган бўлса, “Насаф” таркибида йўқотишлар бор. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказади. Шу боис, таъкидлаганимдек, беллашув унчалик шиддатли тарзда кечмаслиги, жамоалар фақат натижа учун ўйнаши эҳтимоли юқори.

Менимча, бўлажак баҳсда “Насаф”нинг имкониятлари бироз юқори ва ушбу ўйинда қаршиликлар ғалаба қозонишса керак", - деди "Навбаҳор" матбуот котиби Улуғбек Умаров.



"Бугунги учрашувда қаршиликларни фаворит дейиш мумкин, улар алақачон "Пахтакор" билан финалларда қандай ўйнашни билади. Лекин Максим Шацких айтганидек, агар ёшларга яхши мотивация берилса, уларга фаолиятидаги биринчи катта ютуғини ютиш яхши сингдирилса тошкентликларнинг мақсади амалга ошади. Имкониятларни фоизда кўрсатадиган бўлсам "Пахтакор" - "Насаф" 45%-55%", - деди "Нефтчи" матбуот котиби Саидафзал Абдуллаев.



"Профессионал Бокс мухлислари Тайсон Фюри ва Олександр Усик ўртасидаги жангни албатта томоша қилишди. Украиналик боксчи оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланган. Суперкубок учун баҳс айнан шу тоифага киради. Бу ўйинда хато қилиш учун имконият йўқ ва ғолиб рамзий маънода мамлакатнинг мутлақ чемпионига айланади. Сўнгги йилларнинг энг яхши жамоалари суперкубок учун ўйнашаётганида, бошқача бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ.

Қаршининг “Насаф” анчадан бери “Пахтакор”га мунтазам бош оғриқ келтирувчи жамоа сифатида ўзини намоён қилган. Жамоанинг ўзига хос услуби, катта тажрибага эга мураббийи, иқтидорли футболчилари бор. Шу билан бирга, “Пахтакор” ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ғалаба учун курашишини барча скептикларга аллақачон исботлаб келган. “Пахтакор”ни бир қанча етакчилар тарк этишди, аммо шунга қарамай жамоа “Насаф” билан таққосланадиган ўйин кўрсатмоқда. Қолаверса, "шерлар"нинг ўзининнг жокери Драган Черан бор. У ўзбекистонлик Златан Ибрагимовичга ўхшайди: ҳамма уни нафақага жўнатади, лекин бунга жавобан у голлар уради ва тўхтаб қолмоқчи эмас

Балки учрашув пеналтилар сериясига ўтиши мумкин, бунда асосий фактор футболчиларнинг нафақат футбол фазилатлари, балки психологияси ҳам бўлади. Аммо бу учрашувдан кўп нарса кутиш мумкин, чунки ушбу икки жамоада ўйиннинг маълум бир нуқтасида учрашув натижасини ҳал қила оладиган ажойиб ўйинчилар бор. Иккала жамоада ҳам йўқотишлар бор, аммо "Насаф"да ҳам, "Пахтакор"да ҳам уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар захираси бор. Масалан, “Сурхон”нинг “Насаф”га қарши ўйнаганини эслайман, Акмал Мозговой Қарши жамоасида ҳимояда ўйнаган. Бу омилларнинг барчасини ҳисобга олсак, Максим Шацких ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги жанг янада қизиқарли бўлиб бормоқда.

Лекин бу ўйин сермахсул бўлади деб ўйламайман. Бу нафақат Суперкубок ғолибини аниқлайдиган жанг. Бу ўзбек футболи учун ўзига хос реклама бўладиган ўйин. Икки тенг жамоа. Икки буюк куч. Битта кубок. Кўриш керак бўлган ўйин. Чет эл оммавий ахборот воситаларида айтилганидек - Must See", - деди "Сурхон" матбуот котиби Евдоким Раимов.




Пахтакор

Драган Черан - 55', Шахзод Азмиддинов - 90', Умар Адхамзода - 90', Достонбек Хамдамов - 90'

Суперкубок Узбекистана. Тур 1

29/05/2024, 19:00

5
:
4
Завершен

Насаф

Шароф Мухитдинов - 80', Жавохир Сидиков - 90', Акмал Мозговой - 90', Абдувохид Неъматов - 90', Виктор Да Сильва - 90'

45'
90'
38'  Саидумархон Саиднуруллаев
54'  Драган Черан
55'  Драган Черан
85'  Бехруз Аскаров (Диёр Ортикбоев)
90'  Мухаммадали Усмонов (Аббос Эргашбоев)
90'  Шахзод Азмиддинов
90'  Умар Адхамзода
90'  Достонбек Хамдамов
68'  Ислом Кенжабоев
74'  Зафармурод Абдурахматов (Муродбек Рахматов)
74'  Жамбули Жигаури (Виктор Да Сильва)
74'  Ислом Кенжабоев (Темур Чогадзе)
74'  Зоран Марушич (Бобир Абдихоликов)
80'  Шароф Мухитдинов
83'  Марко Станоевич (Жавохир Сидиков)
90'  Жавохир Сидиков
90'  Акмал Мозговой
90'  Абдувохид Неъматов
90'  Виктор Да Сильва

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика