RU

Последние новости

19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  1 18:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК" (матнли трансляция)  14 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  10 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  10 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  20 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  8 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  17 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  5

Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирганди" Новости

Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирганди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Биласизми мени нима хурсанд қилмоқда. "Пахтакор" кучсиз вақтида ҳам барча биздан чўчимоқда. Ўйинга келадиган бўлсак, менинг фикримча биз рақиблардан кўпроқ вазият яратдик. Афсуски, иккинчи таймда жонландик. Бугуни учрашувда бир нечта футболчиларимиз бошқа позицияда ўйнашди. Шунинг учун бироз қийналдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисоб 2:0 кўринишида бўлиш керак эди. "Динамо"га қарши кечган учрашувда ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Рақиб тайм давомида бир маротаба ҳужум қилди ва гол урди. Ҳимояда тўғирлашимиз керак бўлган ишлар кўп. Йигитларга раҳмат айтаман. Бир киши кам бўлиб дуранг ўйнадик.

- Ҳакам ўйинга жуда кам вақт қўшди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Чунки "Пахтакор" ўйнамоқда. Ишонинг, агар биз ғалаба қозонаётганимизда улар 10 дақиқа қўшган бўларди.

- VAR вазиятни кўрмоқда, аммо яққол исбот йўқлиги сабабли ҳеч қандай пенальти ва қизил карточка берилиши керак эмас, аслида. VAR техникалари яхши эмас, аммо улар шубҳали қарор қабул қилишмоқда. Ҳакамларнинг ишини қандай баҳолайсиз?

- Билмадим. Биздан қўрқишаётгани учун шундай қарор қабул қилишаётгандур.

- Ортиқбоев нега таянч ярим ҳимоячи сифатида ўйнамоқда? Диёрни Азмиддиновнинг ўрнида ўйнатсангиз бўлар эди. Сиз учун Азмиддинов марказий ҳимоячи сифатида яхшироқ вариантми?

- Диёрнинг асосий позицияси таянч яримҳимоячи. У ёшлар терма жамоасида ҳам, "Бухоро"да ҳам таянч яримҳимоячи позициясида ўйнаётган эди. Ортиқбоев жорий мавсумга қадар деярли ҳеч қаерда ўйнамаган. Биз ундан натижа кутмоқдамиз. "Пахтакор"дек жамоанинг асосий футболчиси сифатида стабил ўйин талаб қилмоқдамиз. У меҳнат қилмоқда. Биз ёш футболчилар билан ўйнамоқдамиз ва уларга вақт керак. Ёшларимиз бунга қадар фақат U21 лигасида тўп тепишган. Орадаги фарқ эса жуда катта. Шу сабабли ёшларга кўпроқ имконият бермоқдамиз. Улар секин асталик билан тажриба тўплаб боришмоқда. Ҳамма хато қилади. Буюк футболчилар ҳам хатолар қилган.

- "Динамо" ва "Қизилқум"га қарши учрашувларда жамоангиз дуранг қайд этди. Потенциал 6 очкода бор йўғи 2 очко қўлга киритилди. Шундай натижалар туфайли жамоангиз чемпионлик пойгасидан тушиб қолиш эҳтимоли юқори. Ушбу вазият ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Эҳтимолий ва потенциал деган фикрлар нотўғри. Ҳақиқий натижани ўзингиз кўриб турибсиз. "Насаф" ҳам бугун дуранг ўйнади. "Насаф"нинг таркибига қаранг, улар даҳшатли таркиб йиғишган. Ўтган учрашувдан сўнг Вадим Абрамов жамоам икки очко йўқотди дея фикр билдирибди. Баҳсни такроран кўриб чиқишингизни сўрайман. 15 дақиқадаёқ 3:0 ҳисобида олдинда бўлишимиз керак эди. Барчаси видеода бор. Тўғри, агар ғалаба қозонганимизда биринчи ўринда бўлишимиз мумкин эди. Лекин барча жамоалар очко йўқотяпти. Ўтган икки мавсумни эсланг, якунда ким чемпион бўлди(жилмайиб). Барча жамоалар ҳали очко йўқотади. Бизнинг чемпионатда ҳеч ютқазгиси келмайди. Рақобат жуда кучли. "Насаф" ўз ўйида "Динамо"га имконият қолдирмайди дегандек туюлади, аммо натижани кўриб турибсиз. Чемпионатимиздаги даражада деярли тенг. Барча жамоалар курашмоқда. Ортда қолган 8-турда ҳеч қайси бир клуб йирик ҳисобда мағлуб бўлмади. Мен бир жамоа яққол устунлик қилган ўйинни эслай олмайман. Барча жамоалар футбол ўйнашни ўрганиб олишди. Ҳамма ҳужум қилишни билади ва қандай ҳимояланишни ҳам.

- "Пахтакор" U21 жамоаси "Динамо"га йирик 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу жуда ёмон натижа, лекин "Пахтакор" янги мавсумда ёшларга имконият беришни бошлади. Ўз тенгдошлари орасида йирик ҳисобда мағлуб бўлаётган футболчиларни асосий таркибга жалб этиш қанчалик тўғри? Бундай ёмон натижа қайд этаётган ёшларни асосий жамоага жалб этишни ўзини қанчалик оқламоқда?

- Фикрингиз тўғри. Ёшларимиз асосий жамоада ўйнай оладиган даражага етганида, биз уларга мунтазам имконият бера бошлаймиз. Ўша ўйинни томоша қилдим. "Пахтакор" жуда омадсиз ўйин ўтказди. Бундай ғалати ўйинлар учраб туради. Рақибнинг барча вазиятлари гол билан якунланади, бизнинг ҳужумлар эса самарасиз бўлади. Даҳшатли ҳисоб тўғри, аммо ўйин бўйича камида 3та гол уришимиз керак эди. Вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. 4та гол ўтказиб юбориш яхши эмас. Ёш футболчиларимиз ўз устида кўпроқ ишлаши керак. Ёшларимиз бир ўтириб, яхшилаб ойлаб кўришлари керак. Нима учун ҳаракат қилишмоқда ва уларнинг мақсадлари қандай.

- Кейинги тўқнашувда жамоангиз Суперкубок соврини учун "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Суперлигадаги кейинги рақиб эса "Андижон". Кейинги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Масалан ўтган мавсум "Андижон"ни мағлуб эта олмадингиз.

- Биз тарихни кўп эсламаймиз. Ўтган мавсумда биз чемпионлик бўлдик. "Андижон" эса нечанчи ўринни эгаллагани эсимда йўқ. Ҳар бир ўйинга бир хил тайёргарлик кўрамиз. Биз учун осон ўйинлар йўқ. Тезроқ тикланиб олишимиз керак. Биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ, "Насаф", "Динамо", "Металлург", "Андижон". Барчаси биз учун тенг ва уларга қарши бир хил тайёргарлик кўрамиз. Суперкубок биз учун яна бир соврин. "Насаф" ҳам Суперкубок бизга керак эмас демайди. Қизиқарли учрашув бўлади деб ўйлайман. Яна бир совринни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Биз ўзимизга ўзимиз муаммо ўйлаб топамиз. Ишонинг бизни ҳали ҳамон ҳеч ким мағлуб эта олмайди, фақатгина ўзимизга ўзимиз муаммо ўйлаб топмасак. "Насаф"га қарши кечадиган учрашувларимиз ҳар доим қизиқарли кечади. Ҳозирги энг муҳим вазифа тезроқ тикланиб олиш. Андижон шаҳрига бориш менга жуда ёқади. Тўлиқ трибуналар бу ажойиб. Рақибимиз мухлислари стадионни тўлдиришади, аммо мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш бу бошқача ҳиссиёт.

- Собирхўжаев иккинчи маротаба қизил карточка олмоқда. Сардор руҳшунос билан ишлаши керак менимча ёки у ўзини яхши ҳис этмоқдами?

- Собирхўжаев жорий мавсумга қадар ўз фаолияти давомида иккита қизил карточка олганига ишонмайман. Собирхўжаев ва қизил карточка умуман бошқа дунё. Сардорга жуда ғалати ва шубҳали иккита қизил карточка кўрсатилди. Билмадим тўғриси. Вазиятни бошидан кўриш керак. Сардор таянч оёғини ҳеч қаерга олиб қоча олмасди. У атайлаб қилмади. Мен янги қоидаларни ўқиб чиқганман ва биламан. Агар футболчи атайлаб контактдан қочмаса, унга қизил карточка кўрсатилиши керак. Европада 18та камера орқали ушбу вазиятни кўриб чиқишади. Бизда эса 3 яримта камера бор холос. Бизнинг ҳомийимиз VARга ёрдам бериш учун камералар олиб бермоқчи эди. Жамоа президенти ўз ҳисобидан камералар харид қилмоқчи ва уларни ҳакамларга бермоқчи эди.

- Ушбу техникалар фақатига "Пахтакор" стадион учун мўлжалланаётган эдими ёки қолган стадионларда ҳам ўрнатиш режаси бормиди?

- Чемпионатдаги барча иштирокчиларга. Биз ушбу ишларни ташкиллаштирадиган организацияга ёрдам бермоқчи эдик. ПФЛ ушбу вазифа билан шуғулланади адашмасам. Агар ушбу режа амалга ошганда, барча вазиятларда тўғри қарор чиқарилган бўларди. Камералар кўп вақти, ҳақиқатни яширишнинг иложи йўқ. Бош ҳакам ўзи мен вазиятни аниқ кўра олмадим ва шу сабабли пенальти бермайман дея фикр билдирганини барчамиз кўрдик ва эшитдик. "Қизилқум" футболчиси қўли билан ўйнаган ва бизга пенальти берилиши керак бўлган вазиятда бош ҳакам VARга бормади. Қизил карточкада эса VARга борди. Буни қандай тушуниш керак. Демак бош ҳакамга кимдир айтиб турибди. Эслаб қолинг, барчаси қайтиб келади. Бу қайтар дунё. Мен жуда эмоционал жавоб бергандирман, аммо менинг характерим шундай. Узр сўрайман.








Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика