RU

Последние новости

13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  3 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  6 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  29 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4

Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда? Новости

Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда?

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан олдин Суперлига клубларида ишлаётган матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик.

"Динамо" жамоаси Суперлига сўнгги икки турида Суперкубок ўйини иштирокчилари – "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши ўйнади ва ҳар икки баҳсда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилди. Рўзиқул Бердиев ва Максим Шацких Суперкубокдаги тўқнашувга шу ўйинларни ҳам ўрганиб, тайёргарлик кўриши табиий. Қайд этиш лозим, "Пахтакор" "Динамо"дан ўйин тарафлама ҳам, бошқа жиҳатдан ҳам устунлик қила олмади. Дурангдан эҳтимол, амалдаги чемпион хурсанд бўлгандир. "Насаф" - "Динамо" ўйинида ҳам Бердиев шогирдлари бир киши кам қолгач, устунликни рақибга топшириб қўйишди. Шунга қарамай, Ғолиб Ғайбуллаевсиз бир киши камчиликда ҳимояда тартибли ўйин намойиш этиш эвазига дурангга эришди. Ушбу ўйинлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, "Насаф" Суперкубокда фаворит. Бердиев ўйиндан кейин "Пахтакор"га қарши марказий ҳимояда муаммога дуч келиши мумкинлигини айтган бўлса-да, таркиб ва захира жиҳатдан ҳам Қарши жамоаси Тошкент клубидан анча кучлидек гавдаланмоқда.

Суперкубокда "Насаф" мағлуб бўлган тақдирда, Бердиевга нисбатан саволлар ёғилиши аниқ, Шацких эса ҳозирги вазияти учун максимумига эришган бўлади. "Насаф"нинг ғалабасини эса кутилган натижадек қабул қиламан, ҳар ҳолда Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида ҳали бугунгидек нисбатан кучсиз "Пахтакор"га дуч келмаган", - деди "Динамо" матбуот котиби Усмон Ибодов.



"Таркиб, захиранинг узунлиги бўйича "Насаф" устун. "Пахтакор" ҳимоясида жуда кўп хатолар кўзга ташланмоқда. Иккала жамоада ҳам йўқотишлар етарлича.

Ўртада соврин ютиш имкони бўлгани боис иккала томон ҳам эҳтиёткорликка урғу қаратиши мумкин. Фикримча, "Насаф" кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ўйнашга интилади. "Пахтакор" эса биринчи рақам бўлиб ҳаракатланса керак.

Кеча Р.Бердиев матбуот анжуманида "Пахтакор" қай пайтда ва қай ҳолатда бўлишидан қатъи назар "Насаф"га қарши мотивация ва "настрой" топа олади", - деганда жуда тўғри фикрни айтди. Худди шу нарса "Насаф"га ҳам тааллуқли. Улар ҳам бугунги рақибга қарши исталган пайт мотивация топа олишади. Учрашувда пенальтилар серияси кўрсак керак", - деди "Олимпик" матбуот котиби Толибжон Қосимов.



"Авваллари мавсум Суперкубок учун кечадиган баҳс билан бошланиб, шундан сўнг миллий чемпионатга старт бериларди. Ўшанда Суперкубокдан баҳорий футбол нафаси уфуриб турарди. Одамлар қиш бўйи футболсиз қолиб, Суперкубок санаси яқинлашар чоғда янги очилган куртак каби стадион томон бўйи чўзишарди.

Бугунги кунга келиб, ОФК чемпионлар Лигаси тақвими ҳамда ФИФАнинг халқаро тақвими ўзгариши сабаб ПФЛ миллий чемпионатни биринчи бошлашга тўғри келди. Лекин ҳозир муҳими бу эмас, энг асосийси, битта ўйиндан иборат бу тўқнашувга жамоаларнинг ўзи қанчалик қизиқаётганида.

Ўйин олдидан имкониятларни тенг деб баҳолган бўлардим. Лекин ғолиб битта бўлади. Хўш, ким ютади? Менимча, қайси жамоада индивидуал маҳорат бобида яхши ўйинчилар кўп бўлса, шу жамоа ғалаба қозонади ва Суперкубок соҳибига айланади.

Суперкубок баҳсининг биринчи давра айни қизиган пайтга қўйилиши ҳам "Пахтакор"ни, ҳам "Насаф"ни бирмунча эҳтиёт бўлиб ўйнашга ундайди. Асосийси бу ўйинни жароҳатларсиз ўтказиб олиш. Чунки ҳар икки жамоа кўпроқ Суперлигадаги ўз ўрни борасида бош қотиряпти деган фикрдаман", - деди "Локомотив" матбуот котиби Хайрулла Холиқов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика