RU

Последние новости

13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Яна терма жамоа ҳақида Новости

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Яна терма жамоа ҳақида

Терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғини якунига етганидан кейин мақола ёзгандим.

Унда мухлислар норозилигига сабаб бўлган ҳолат — "Бунёдкор"нинг бир неча нафар вакили мунтазам чақирув олаётгани ва ўртоқлик учрашувларида доимий равишда ўйнаётгани ҳақида гап борган.

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Ўшанда мени "хайпчилик"да айблашди. Бир неча соат олдин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайда ўтказиладиган (8-18 февраль кунлари) навбатдаги йиғинида иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Ва мен яна ўша мавзуни тилга олишга мажбур бўляпман. Истанг "хайпчилик"ка йўйинг, истанг...

Хуллас, олдин ҳам айтганимдек, менда Қодирқулов, Қобилов ва Тўраевга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ, бўлмаган ҳам. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Бу гал "Бунёдкор"нинг 22 ёшли форварди Миржаҳон Мираҳмадов ҳам қайдномадан ўрин олибди. Унга ҳам ташаккур. Лекин, шу ўринда Вадим Карленович манзилига бир ҳақли савол туғилади: Миржаҳонга терма жамоада нима бор?!

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Савол: 

1. Абрамов 2 йил давомида қўл остида ўйнаган "Бунёдкор" ҳужумчисининг нималарга қодирлигини билмайдими?

2. 2017 йилдан бери Суперлигада атиги 11 та гол урган марказий ҳужумчи терма жамоа либосини кийишга муносибми?

3. Кимдир айтиши мумкин: ўртоқлик ўйини-ку, шунчаки синаб кўряпти. Лекин, бу ўринга Ўзбекистон чемпионатининг ўтган мавсумида 12 та гол урган Шоҳруз Норхонов ёки 17 гол билан тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллаган Бобир Абдихолиқов муносиброқ эмасми?

ФАКТ: "Бунёдкор" таркибига мавсумнинг ўртасида келиб қўшилган Хуршид Ғиёсов йил охирига қадар 8 та гол урди. У ярим ҳимоячи ҳисобланади. Маълумот учун, Ғиёсов терма жамоадан чақирув олмади.

Мураббийларга ҳар доим ҳамма жойда эътирозлар бўлган ва бўлаверади. Буни тўғри тушуниш керак. Улар биздан кўпроқ нарсани билишади. Умид қиламизки, терма жамоамиз устози тез орада юқоридаги саволларга жавоб бериб кетади.

Дарвоқе, Миржаҳон Мираҳмадов ҳам олдин гапирганимиз Юрий Белоуснинг мижози ҳисобланади. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика