Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"
31 окт 2025 23:18
Новости
Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"
Ёзда италиялик посбон "Манчестер Сити"га ўтди.
"Миш-мишлар урчиган пайтда Доннарумма билан гаплашдим. У ҳафа бўлганди. Бу нормал ҳолат. У мавсумда муҳим футболчилардан бири сифатида ЕЧЛни ютганди.
ЕЧЛ совринини ютганингизда одамлар омад ҳақида гапиришади. Лекин бу омад эмасди, улар мавсумни зўр ўтказишди. Ҳал қилувчи сэйвларни у бир неча марта амалга оширди. У керакли ўйинларда ўзини кўрсатди.
Италия ҳам Еврони айнан у сабабли ютди деб ўйлайман. ПСЖ ҳам Жижи эвазига кўп нарсаларга эришди. Лекин якунда Луис Энрикенинг якуний қарори барчасини ўзгартирди. У доимо ўзгаришларни истайди ва таркибда алмаштириб бўлмайдиган футболчиси йўқлигини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Доннарумма АПЛда ўз даражасини кўрсатмоқда. У уч хил лигада ўйнади. Бу у учун ажойиб тажриба бўлади", - деди айни дамда "Ал Дуҳайл"да ўйнаётган футболчи.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии