RU

Последние новости

11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  2 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  11 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди Новости

Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди

“Бунёдкор” футбол академияси Осиё қитъасида етакчи эга футбол масканларидан бири саналади.

Академия раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аксарият мутахассислар диққат марказида турибди. Жумладан ёшлар футболини ривожлантириш халқаро қўмитаси эксперти Мишель Моммертц клуб академиясига ташриф буюрди. Таниқли мутахассис “Бунёдкор” футбол Академияси директори Шавкат Саидов ва мутахассислари билан учрашди. Суҳбат давомида европалик меҳмон сўнгги йилларда ўзбек футболининг халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқлари, Ўзбекистон (U-17) ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионлигини қўлга киритгани, академия тарбияланувчилари Абдуқодир Хусановнинг машҳур  “Манчестер Сити” клуби сафига қўшилгани, Элдор Шомуродовнинг Туркия супер лигасида тўпурарлар сафида бораётганини алоҳида эътироф этди. Мишель Моммертц Нидерландия футбол академиялари методологияси, маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти, академия тарбияланувчиларининг катта футболга ўтиш жараёни ҳақида маълумотлар берди ва дўстона фикрлар алмашилди. Келгусида  “Бунёдкор” футбол академияси ҳамда халқаро қўмита ўртасида ҳамкорлик ишлари давом эттирилиши ҳам айтиб ўтилди. 

Шунингдек, нидерландиялик мутахассис яқинда икки юлдузли “Ал-Васл” футбол академиясида бўлганини, лекин “Бунёдкор”да ёш футболчиларга яратилган шароитлар у ерникидан анча яхшироқ эканлигини таъкидлади. “Бунёдкор” футбол академиясида ёш футболчиларга яратилган қулай имкониятлар ва мавжуд футбол инфротузилмаси ушбу футбол функционерида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
01 ноя 14:55:59
Адхамжон Низамов
Уз тарбияланувчиларини истеъдодини пайкамайдиган устозлар ишлайдими бу академияда
Хусановдек истеъдодни сезишмаган булса.
   
01 ноя 14:54:06
Адхамжон Низамов
Узтарбияланувчиларини
   
01 ноя 08:15:00
антакия
Роналду келганда шу билан жанглёр қилган бола каерда хозир шу хакида маълумот беринглар шуни зур талант истеъдод дейилганди
   
01 ноя 07:06:02
Abdusalom Mirzayev
Абдуқодирни академияни тугатгач ҳеч кимга керак бўлмагани учун Белорусга мажбурий кетгани ҳақида ҳам айтинглар, айтингларки бизда бунақа талантлар кўп, академия тугатгач ярми ишсиз қолишини айтинглар, шу битта сўровим борда мани, шу Абдуқодирни истеъдодини ҳеч ким ўқий олмаган дейлик, лекин ҳимоячини шунақа " тезлигини" бор эканлигини сезишмаган бўлишсая, тушунмадимда.
   
31 окт 21:29:51
Shuxrat Abdijalilov
Shomurodov Mashal akademyasi tarbyalanuvchisiku.20 yoshida bunyodkorga utgan.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика