RU

Последние новости

21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  1 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  7 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  157 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  5 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  25

Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз" Новости

Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Хоразм" қувноқ жамоа. Биринчи даврада ҳам 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтимизда ўйинни ўзгартириб юборгандик. Ғалати гол ўтказиб юбордик, йўқ жойдан. Яхшиямки биринчи бўлимда бошқа гол ўтказиб юбормадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизни тўғрилаб олдик. "Хоразм" яхши жамоа. Мухлисларимизни табриклаймиз. Барибир нотўғри ўйнаяпмиз, айниқса ҳимояда. Ўзимизга бўлган ишонч ошиб кетяптими билмадим" - деди Вадим Абрамов баҳс якунлангач.

- Ҳожимирзаев жароҳат олди ва Ҳошимов ҳам ўзини яхши ҳис этмагандек. Жамоа иккинчи бўлимни ҳужумчиларсиз ўтказди...

- Ўрозовни йўқ жойдан сариқ карточка олди ва "Бунёдкор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бир нечта футболчиларимиз бўлажак ўйинда иштирок этмайди. Ҳошимов бироз эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда. Шу сабаб уни захирага олдик. Ҳужумчисиз ўйнадик дейиш нотўғри, сабаби Фирдавс Абдураҳмонов майдонда эди.

- Ҳимоячиларимизда бироз ўзига бўлган ишонч бордек ва шу сабабли гол ўтказиб юбордик дедингиз. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Билмадим. Менимча, битта гол ўтказиб юборсак, иккита гол уриб ютиб кетамиз деган хаёл бўлса керак. Руҳий жиҳатдан муаммо бор. Айб фақат ҳимоячиларда эмас, хавбеклар ҳам ортга қайтишга улгурмаяпти.

- ОАВда ёзилишича, "Динамо" кейинги мавсумда ўз олдига янада каттароқ мақсадлар қўйиши ва молиявий жиҳатдан имкониятлар янада кенгайиши мумкин экан. Чемпионлик - асосий вазифа этиб белгиланармиш. Раҳбарият билан гаплашмадингизми? Ушбу гап-сўзлар қанчалик рост бўлиши мумкин?

- Умид қиламанки, бу гаплар рост. Мен ҳар доим бундай мақсадлар қўйилиши тарафдориман. Раҳбарият аниқ бир мақсадни белгилаб бермаган бўлса ҳам, ўзимиз шунга интилишимиз керак. Самарқанддек шаҳарда катта амбицияларга эга клуб бўлиши керак. Менимча, бундай вазифа қўйилиши керак.

- Ўтган мавсумда "Динамо" Суперлигадаги энг кам бюджетга эга жамоа деб айтган эдингиз. Ўзи жорий мавсумда жамоанинг молиявий имкониятлари яхшиландими?

- Бизга кейинги мавсумда барчаси барқарор бўлишини ваъда беришганди. Шундай ҳам бўлишига умидворман. Ҳоким клубга эътибор қаратмоқда, аммо ҳозир у инсон банд. Самарқанд ўта катта аҳамиятга эга шаҳар ва шу сабабли уй ўйинларимизни ўтказиб юборяпмиз. Муаммо фақат шунда. Самарқанддек шаҳар ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак деб ўйлайман. Янги стадион қурилади деган умиддаман.

- "Динамо"да қолдирилган ўйин туфайли жадвал бироз тиғиз. Зич график жамоага қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин.

- Биз аҳмоқона тарзда кўп очколар йўқотдик. Агар шунчаки пенальтилардан фойдалана олганимизда Кубок финалида ўйнаган бўлардик. Шунингдек, яна қўшимча тўрт очкомиз бўларди. Чемпионлик учун охиригача курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз, аммо назарий жиҳатдан ҳали ҳам имкониятларимиз бор.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+2   
31 окт 09:04:55
Umid Tursunov
Samarqandga bitta stadion yetishmayapti juda gozal shahar!!!!
+1   
31 окт 04:21:26
Абд
Erkak, balli, birovlaran to'nkamabdi boshqalarga o'xshab!
+1   
31 окт 03:35:58
Фарход
Карленович Самарканд лик ишкибозлар Сизга ишонишади ! Давай - Давай ДИ- НА- МО !
   
31 окт 09:43:28
Real.M & Chelsi
Samarqanddek ko'xna shaharga haqiqatan ham kamida Bunyodkor stadionidek stadion kerak,asta sekin katta stadionlarni qura boshlash kerak
   
31 окт 09:42:17
Y@Go_6060
Самаркандда камида 40000 лик стадион керак
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика