RU

Последние новости

10:50Ақлли компьютер ЕЧЛ соврини учун фаворитлар рейтингини янгилади  11 10:22Артета «Реал»ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  3 09:53Килиан Мбаппенинг жароҳати тафсилотлари маълум  3 09:25Анчелотти мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 08:52EЧЛ. Ярим финал учрашувлари қачон бўлиши эълон қилинди  31 08:23Ўзбекистон кубоги. Бугун «Андижон» «Сурхон»ни меҳмон қилади  7 07:56EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  8 07:28U-17 Осиё кубоги. Бугун биз финалга чиқишимиз мумкин  9 02:11ЕЧЛ. Ярим финалда "Барселона" – "Интер" ва ПСЖ – "Арсенал" қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз  52 02:00ЕЧЛ. Камбэк юз бермади. "Арсенал" "Бернабеу"да ҳам "Реал"дан устун келди ва ярим финалга йўл олди!   442 01:50ЕЧЛ. "Интер" "Бавария" билан жанговар дуранг қайд этди ва икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!  46 00:30АПЛ. "Ньюкасл" "Кристал Пэлас" дарвозасига бешта гол урди  5 00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  13 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:10Россия кубоги. "Динамо" ва ЦСКА дуранг қайд этишди. Файзуллаев бир тайм ҳаракат қилди  4

Айман Ал Ҳаким: "Ўзбекистон ушбу босқичдаги энг кучли жамоалардан бири" Новости

Айман Ал Ҳаким: "Ўзбекистон ушбу босқичдаги энг кучли жамоалардан бири"

Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Айман Ал Ҳаким қатнашди.

“Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Чунки Ўзбекистон терма жамоаси кучли рақиб. Эртанги баҳс биз учун катта синов бўлади. Шунга қарамай биз бор имкониятимизни ишга соламиз. Сабаби бу босқичдаги ҳар бир ўйин, ҳар бир очко жамоалар учун ўта муҳим”, - дейди бош мураббий.

"Албатта эртага катта ўйин кутиб турибди. Биз учун бу босқич катта синов. Мамлакатимизда юзага келган сиёсий қийинчиликлар туфайли эртага ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди жамоа сардори Абдулраззоқ Ҳуссайин.


- Сурия терма жамоаси охирги 5 ой ичида ўзгардими?

- Агар охирги ойларни инобатга олсак. Жамоага бир икки янги футболчилар қўшилди. Аммо Сурия терма жамоасининг ўзаги ўзгармади. Учинчи босқичда биз янги кучлар билан ўйнашимиз керак бўлади. Рақиблар жуда кучли.


- Сурия ўтган босқичда Сингапур билан ўйинларда кичик ҳисобларда ғалаба қозонганди. Камбоджа ва Афғонистон эса йирик ҳисобларда мағлуб этилди.

- Сингапурга қарши ўйинлардан олдин биз қийин шароитларда тайёргарлик кўргандик. Афғонистон эса биз билан ўйинга шундай вазиятда тайёргарлик кўрганди.


- Сурия бир неча кун олдин Тожикистон билан ўйнади. Учрашувда ҳисоб очилмади. Ўша ўйинда ҳимочилар ҳаракатидан қониқдингизми? Эртага улар майдонга тушадими?

- Биз Тожикистон терма жамоасини ҳурмат қиламиз. Лекин бу жамоа Ўзбекистон, Япония ёки Корея билан тенг эмас. Бу ўйинда биз янги номларни синовдан ўтказдик. Ҳар бир ўйинга алоҳида таркиб билан тайёргарлик кўрамиз. Ўша ўйиндаги футболчилар эртага ҳам майдонга тушади демаган бўлардим.


- Тожикистон билан ўйинда Ўзбекистонга қарши учрашувдан олдин ҳимоядаги ҳаракатларни синовдан ўтказдингизми?

-  Бу фақатгина ўртоқлик учрашуви эди. Расмий ўйин ва ўртоқлик учрашуви ўртасида катта фарқ бор. Тожикистонга ютқазсак ҳам хафа бўлмасдик. Биз Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарлик кўрдик.


- Эртага Ўзбекистон фаворитми?

- Албатта футболда қоғозда фаворит деган тушунча бор. Лекин футболда олдиндан ҳеч қачон натижани олдиндан тахмин қилиб бўлмайди.


- Сурия уй ўйинларини Макаода ўтказадиган бўлди. Макао Хитойга яқин мамлакат. Хитой гуруҳимиздан бор. Бу таклиф кимдан чиқди?

- Охирги уч ой ичида биз уй ўйинларини қаерда ўтказиш борасида муаммога учраб келаётгандик. 10 кун олдин Макаодан хат келди ва шу ерда ўйнашга қарор қилдик. Бироқ сўнгги кунларда у ерда ҳам ўйнамаслигимиз мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди.


- Сурияда Умар Харбин каби ёш иқтидорлар бор. Лекин футболчилар асосан ўртамиёна клубларда ўйнашмоқда...

Абдулраззоқ Ҳуссайин: - Балки бу мамлакатимиздаги нотинч вазият туфайли бўлиши мумкин. Олдин Европада ўйнаган футболчилар бор эди. Ҳозир ҳам Саудия Арабистонида ўйнайдиган футболчилар бор. Футболчилар оиласини ўйлаб Суриянинг ўзида ёки унга яқин мамлакатларда ўйнашга қарор қилишмоқда.


- Ўзбекистон сафида қайси футболчиларни хавфли деб ҳисоблайсиз?

- Бу жуда кучли жамоа ҳисобланади. Бу битта ёки икки футболчидан иборат эмас. Бу жамоа сифатида кучли ҳисобланади. Ўзбекистон ушбу босқичдаги энг кучли жамоалардан бири.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика