RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Асадбек Маъмуров: "Суперлига клубларида ўйнамоқчиман" Новости

Асадбек Маъмуров: "Суперлига клубларида ўйнамоқчиман"

Про-лига 24-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Локомотив-БФК” (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Асадбек Маъмуров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашув доигидек шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўзи умуман Олтириқда кечадиган учрашувлар мана шундай қизиқарли бўлаяпти, биласизлар жамоамиз мухлислари жуда талабчан, лекин уларнинг ҳар доим қўллаб-қувватлаб туришлари бизни хурсанд қилади албатта.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жаримадан ўтказиб юборилган тезкор гол бизга руҳан ўз таъсирини кўрсатди. Шу сабабми, ёки жисмоний тайёргарлигимиз етарли бўлмади шекилли, биринчи бўлимда кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, астойдил ҳаракат қилдик, афсуски барибир мағлубиятга учрадик. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради, нима бўлганда ҳам мухлислармизга, жамоамиз мураббийлари ва раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Энди ўз устимизда янада кўпроқ ишлаймиз, ҳаракат қиламиз, келаси учрашувларда ғалаба қозониб, мухлислармизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Келажакда футбол борасида билимларим ва жисмоний тайёргарлигимни янада ошириб, Суперлига клубларида ўйнамоқчиман. Ҳар бир футболчи истаганидек мен ҳам мамлакатимиз миллий терма жамоасида тўп суриш орзуим бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика