RU

Последние новости

23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  4 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  3 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  19 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14

АПЛ мухлисларсиз футболга тайёрланмоқда Новости

АПЛ мухлисларсиз футболга тайёрланмоқда

Бу фақатгина ушбу мавсумда бўлади ҳолос.

Англия коронавирусдан кейин футболга босқичма босқич тайёрланиб келмоқда: бироқ кўп нарса ҳали аниқ эмас, асосий жиҳат давлатдаги ҳолатга ва мавсумнинг давом эттирилиш санасига боғлиқ. Шундагина қандай шароитда ўйинлар ўтиши ҳал қилинади.

Ҳа, УЕФА Англия ва Шотландияда телевизион блэкаутни расман бекор қилди, фақатгина ушбу мавсум якунига қадар...

Блэкаут - Англиядаги узоқ йиллик анъана. Шанба кунига қадар 14:45дан 17:15га қадар исталган - ҳам ҳориж ҳам маҳаллий чемпионатларнинг ўйинлари телевизор орқали кўрсатилмайди (бундай муаммо 2 йил олдин ҳам кузатилган ва ўшанда дастлабки 15 дақиқа шунчаки телевизорда кўрсатилмаганди). Бу қарор 60 йил олдин қабул қилинган, ўшанда клублар асосий фойдани чипталардан олишни бошлаган пайтлар эди, шу орқали улар одамлар уйларида телевизор орқали футбол томоша қилмасдан, стадионга келишга мажбур қилишарди. Шанба кунги 15:00 эса - АПЛ тур ўйинлари учун асосий вақт ҳисобланади ва одатда бу паллада бир йўла 6 ўйин старт олади.

***

• "The Times" хабарига кўра, АПЛдагилар УЕФА тақдим қилган дедлайнга қадар ўйинларни якунлаб олишни режалаштирмоқда. Томошабинларсиз ўтадиган ўйинларни мухлислар уйда ёки интернет орқали томоша қилишлари мумкин.

• Ундан ташқари, Британия ҳукумати ўйинларни катта ҳажмга эга бўлган текин каналларда ҳам кўрсатишни режалаштириб, одамларнинг телевизор учун қўшимча пул тўлаб юрмаслигини истамоқда. Қуйи дивизион ўйинлари эса "iFollow" платформасида намойиш қилинади.

• Нима учун Англиядагилар Бельгия вариантини қўллаб, чемпионатни тугатмаяпти? Пуллар! Бельгияда телешартномалар камроқ. Про-Лига бродкастерлардан йилига 80 млн евро олади ҳолос (келаси мавсум ушбу сумма 100 млн еврогача ошади). Шунингдек, ушбу шартномада агарда ўйинлар тўхтаб қолса ёки чемпионат охирига етказилмаса, 16 млн еврони қайтариш керак бўлади.

Англияда эса ҳолат бошқача, бродкастерлар ўтказилмаган ўйинлар учун камида 750 млн фунтни талаб қилишлари мумкин. Европанинг бошқа топ-лигаларида ҳам ҳолат шундай. Шу боисдан УЕФА уларга чемпионатни якунлаб қўйишни маслаҳат бермоқда.

***

Шунингдек, блэкаут ҳақида яна қисқача. Агарда бу нарса фақатгина инглизларники деб ўйласангиз, бироз адашасиз.

УЕФА регламенти 8-моддасида шундай дейилади: агарда чемпионат ўйинини белгиланган муддатдан бошқа вақтда ўтказмоқчи бўлишса, федерациядагилар УЕФАга мурожаат билан чиқишлари керак. Ҳозирча учтагина давлат бу борада расмий хат юборишган: Англия ва Шотландия, ундан ташқари Черногория ҳам.

Бироқ барибир уларнинг орасида энг машҳури - телешартномалардан катта фойда кўрадиган Англия, ҳозирча у ерда блэкаут анъанасига қарши бўлишмоқда. 2011 йилда АПЛ раҳбарияти Карен Мерфи паблар тармоғи эгаси билан судлашганди. Ўшанда чилимхоналарда ўйинлар ноқонуний равишда кўрсатилган, энг ёмони бу тақиқланган вақтлар, яъни, блэкаутда амалга оширилганди. Якунда суд АПЛ томонида бўлганди.

Ушбу ишни кўриб чиқишда бош бўлган германиялик юрист Юлиана Кокотт махсус комиссия билан биргаликда барча жиҳатни ўрганиб чиққан. У блэкаутлар томошабинларнинг ташрифига ҳеч қанақасига таъсир ўтказмайди, деган ҳулосага келган. Бу анъана фақатгина бир неча мамлакатлардагина бор. Масалан, Германия Бундеслигаси айни дамда Европада томошабини энг кўп лига бўлиб турибди, аммо у ерда блэкаут анъанаси йўқ ва барчаси жойида.

Ҳа, икки давлат футболи ўртасидаги даражани бир-бири билан солиштириб бўлмаса-да, Англия барибир ўзига ҳос футболга эга бўлган камёб давлатлардан бири бўлиб қолаверади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика