Анзур Исмоилов жамоаси дуранг қайд этди
04 июн 2017 15:39
Новости
Анзур Исмоилов жамоаси дуранг қайд этди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов тўп тепадиган "Чанчун Ятай" Хитой чемпионатининг 12-турида "Гуйчжоу Торо"ни қабул қилди ва икки киши кўп бўлиб ҳам ғалаба қозона олмади.
Анзур Исмоилов учрашувда тўлиқ иштирок этди. Баҳснинг илк дақиқасида меҳмонлар футболчиси Елавич ҳисобни очди, бироқ 8-дақиқада улар бир киши кам бўлиб қолишди.
Ўйиннинг 28-дақиқасида Одион Игало пенальтидан фойдалана олмади. Иккинчи бўлим бошида Лонг Тан ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада яна бир меҳмон футболчисига қизил карточка кўрсатилди. "Чанчун Ятай" эса рақиб дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қила олмади ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Комментарии