RU

Последние новости

12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  2 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27

Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак" Новости

Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"

Бироз олдин Суперлига 18-туридан ўрин олган марказий учрашув якунланди.

Фарғона мезбонлик қилган "Нефтчи"  - "Насаф" учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Бу орқали Виталий Левченко шогирдлари рақиби билан очколардаги фарқни қисқартириб олди ва чемпионлик учун курашда давом этадиган бўлди. Мазкур учрашув юзасидан тажрибали мутахассис ва мураббий Мурод Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

"Олти очколик ўйинда "Нефтчи" ғалаба қозонди. Бу ғалаба билан барча фарғоналик мухлисларни табриклайман. "Насаф" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. 

Курашга бой ва кучли ўйин бўлганлиги кўриниб турди. "Насаф" ўйин назорати, узатмалар аниқлиги, бурчак тўплари борасида устунлик қилгани маълум, лекин натижада ягона пенальтидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу ерда муҳими статистика ёки чиройли ўйин эмас, ғалаба. Шахсан вилоят ҳокимимиз ўйиндан олдин катта мотивация бергандилар. Ўйинни бевосита стадиондан кузатдилар ва хурсандчиликларини мухлислар билан баҳам кўрдилар. Бу чемпионлик учун катта қадам деб ҳисоблайман. "Нефтчи"га навбатдаги ўйинларда ҳам ғалабалар тилайман. Йигитлардан шу руҳда давом этишларини сўраб қоламан. 

"Насаф" ҳали ўз сўзини айтади, бу жамоа доим юқори натижаларга интилиб келган. Шундай экан чемпионликни осонликча топшириб қўймаса керак деб ўйлайман. Рўзиқул Бердиев ва унинг жамоаси охиригача курашади. Футбол мухлисларини яна бир бор табриклаб қоламан",- дейди Мурод Исмоилов.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика