Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"
06 дек 10:50
Новости
Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"
Колумбия бош мураббийи Нестор Лоренсо ЖЧ-2026 қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Колумбия "К" гуруҳида Португалия, Ўзбекистон ва плей-офф ғолиби билан куч синашади.
"Жорий йил саралашнинг дастлабки икки ўйинида Бразилияга ютқаздик, кейин эса йил давомида яхши натижа кўрсатдик: бешта ғалаба ва тўртта дуранг – бу ижобий натижа. Умид қиламанки, жамоа сифатида ривожланишни давом эттирамиз.
Тайёргарлик учун кам вақтимиз бор, мусобақадан олдин 20 кунлик йиғин ўтказамиз. Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун маълум тайёргарликларни кўришимиз керак.
Қаерда ўйнашимиздан қатъий назар, барча ташкилий масалаларни ҳал қиламиз", деди 59 ёшли мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии