RU

Последние новости

09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  2 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1

Андрей Шипилов: "Металлург" дастлаб инфратузилмани яхшилайди, кейин ОЧЛ учун ҳаракат қилади" Новости

Андрей Шипилов: "Металлург" дастлаб инфратузилмани яхшилайди, кейин ОЧЛ учун ҳаракат қилади"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Узоқ танаффусдан кейин яхши старт олдик. Ўтган турдаги ғалабадан кейин иштиёқимиз юқори эди. Бугунги рақиб билан ўтган турда бир кунда ўйнагандик, шу сабабли, икки клубда ҳам дам олиш куни бир хил эди.

Майдон ҳақида ҳеч нарса демайман, фақат майсаси ўсган эди. Шу қийинчилик туғдирди. Яхшиям унга сув сепиб беришди. Иккинчи бўлимда ҳаво ҳарорати бироз пасайгани учун ўйнаш осон бўлди. Умуман олганда, бугунги ўйиндан қониқдим. "Локомотив" билан ўйиндан кейин ютқазишимизга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун 3 очко олганимиздан хурсандман," - дейди Шипилов. 

- Карантиндан кейин жамоангиз яхши ўйнамоқда. Бунинг сири нимада?
- Биласизми, бу клубда уч йилдан бери ишлаяпман. Бу йил таркибимиз анча кучайди. Ёшларимиз катта бўлишди ва янги кучли футболчилар қўшилишди. Жамоа йилдан йилга шаклланиб бормоқда.

- "Андижон" ҳақида қандай фикрдасиз?
- Уларни ўтган турдаги ўйинларини таҳлил қилдик. Жамоа ҳақида "Андижон" мураббийи фикр билдиргани яхшироқ. Андижон мен учун унутилмас шаҳар, бу ерда ажойиб дамларимни ўтказганман. Жамоанинг бугунги структураси мени ранжитмоқда. Андижонда дўстларим, қадрдонларим кўп. Бу вилоятда футбол ривожланиши керак.

- "Металлург" яхши натижалар қайд этмоқда. Клуб кейинги мавсум ОЧЛда ўйнашга тайёрми?
- Яхши савол. Ёлғон гапирмайман. Мен буни хоҳлайман, аммо бизга яна тахминан 2 йил вақт керак. Дастлаб ички вазифаларимизни бажариб олишимиз керак. Клубда фақат жамоа эмас, балки тизим бўлиши керак. ОЧЛга чиқмоқчимиз деб катта гапириш мумкин, аммо ёшлар жамоаси йўқ, футбол мактаби йўқ, инфратузилма бўлмаса, оддийгина журналистлар учун пресс ложа бўлмаса бундан қандай наф? Биз бу борада ишлаяпмиз, Москва бирданига қурилмаган. Дастлаб U-16 терма жамоасига футболчи етказиб бермоқчимиз, кейин U-19, кейин миллий терма жамоа. Клуб раҳбарияти ҳам босқичма-босқич ривожланиб боришимизга ёрдам бермоқда.



Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика