RU

Последние новости

17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  0 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  1 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  5 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   9 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  24 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  14 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди Новости

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди

ПРО-Лига мусобақаси айни қизиган паллада Термизнинг “Сурхон” жамоаси барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқда.

“А” гуруҳи қатнашчиси бўлган “Сурхон” бу йил ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйганди. Аммо жамоанинг ишлари кўнгилдагидек кечаётгани йўқ. Шу боис раҳбарият куни-кеча бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Тажрибали Игорь Шквирин ўз аризасига биноан истеъфога чиққан бўлса, унинг ўрнига жорий мавсум бошида “Сурхон”да бош мураббий Дилшод Нуралиевга яқиндан ёрдам берган Рифат Акрамхўжаев таклиф этилди. Маълумот учун Акрамхўжаев бунгача ҳам бош мураббий сифатида собиқ – “NBU-Осиё” жамоасини бошқарганди. Эндиликда у “Сурхон”ни кучлилар сафига қайтариш учун астойдил уриниб кўради.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сабаби термизликлар чемпионатнинг айни ўртасига келганида тажрибали футболчилар – Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиевни ҳам ортга қайтаришга қарор қилди. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу трио ёзги трансфер ойнасида термизликлар билан хайрлашганди. Эндиликда улар навбатдаги турдан бошлаб яна жамоага ёрдам бериш эхтимоли юқори. Шу ўринда ушбу масала бўйича ҳар кимда турли саволлар туғилиши табиий ва бунга жавобан шуни айтиш ўринлики, “Сурхон” футбол клуби Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ҳамда Фарҳод Тожиевни трансфер ойнаси чоғида футболчилар рўйхатидан чиқариб юбормаган. Акс холда уларнинг яна термизликлар сафига қайтишига хожат қолмасди.  



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика