RU

Последние новости

20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  3 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  12 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  26 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  3 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  7 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3

Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик" Новости

Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. Бунга ортиқча таъриф шарт эмас. Ўйин мен кутгандек ривож олди, яхшиямки футболчиларимиз характер намойиш этишди. Барча режаларимиз амалга ошди дея олмайман, аммо футболчиларим олдида шляпамни ечаман. Йигитлар жасорат кўрсатишди. Барчани ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Александр Хомяков бугунги баҳс ҳақида.

- "Андижон" ўз тарихида илк маротаба сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бироқ жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар кузатилаётгандек. "Машъал"га қарши кечган ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам жамоа суст ўйин намойиш этган эди..

- Айрим бир вазиятларда жамоам оқсамоқда. Биз ўйин давомида етакчилик қилишни режалаштирмаган эдик. Биз ўзимизга мос ўйин ритмини ушлай олишимиз керак. Бизга керакли ўйин ритми рақибга ноқулайликлар туғдиради. Биз кўпроқ ҳимояга таяниб, қарши ҳужумларда ўз имкониятларимизни излаймиз. Табиийки, барчаси биз кутганидан аъло даражада чиқмади. Бугун ҳужумда яхши ўйнадик, жами учта гол урдик ва иккитаси стандарт вазиятдан. Муаммолар бор, аммо бугун уларни бартараф эта олдик, деб ўйлайман.

- "Пахтакор" майдонига сафар қилаётган жамоалар кўпинча ҳимоявий услубни танлашади. Бугун "Андижон" ҳимояга таянган ҳолда учта гол уришга мувофиқ бўлди. Бунга сабаб, сиз жамоадаги футболчиларнинг имкониятларидан максимал фойдаланаётганингизни ёки бунга бошқа бир сабаб борми?

- Биз ўйин бошиданоқ паст блок қўлласак, қийналиб қолишимиз аниқ эди. Шу сабабли дастлабки 15 дақиқада сал юқорироқда ҳаракатландик ва агрессивроқ ўйнашга интилдик. Табиийки, имкониятларимиз тўлиқ ўйин давомида бундай ўйнашга етмайди. Айрим бир вазиятларда рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Таянч ярим ҳимоячиларимизнинг майдондаги ҳаракатларидан келиб чиқиб, уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Катта сир йўқ, барчаси мантиқий ва оддий.

- "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг жамоангиз мавсумда илк маротаба ғалаба қозонганига қарамай, ўйин сифатидан умуман қониқмадим деган эдингиз. "Андижон" бугун ҳам ғалаба қозонди. Бугунги учрашувда ўйин сифати "Машъал"га қарши кечган ўйиндан яхшироқ бўлдими? Жамоангиз намойиш этаётган ўйин бироз бўлса ҳам яхшиландими?

- Қизиқ савол. Бош мураббий сифатида менда икки хил таассурот уйғонмоқда. Бир томондан натижа муҳим, айниқса мураббийга, бошқа томондан эса, футбол мухлислар учун ва мухлисларга чиройли ўйин керак. Агар мухлисларга натижа керак бўлганида, улар 90-дақиқада стадионга келиб, натижани билиб олишар эди. Жамоамиз қурилишда давом этмоқда. Олдинда бизни Чемпионлар лигаси кутиб турибди. Бош мураббий сифатида мен тезроқ кучайишимизни истайман. Умуман олганда, жамоамиз секин-асталик билан шаклланиб бормоқда. Ёш бола ҳам дарров юриб кетмайди-ку. Болакай дастлаб ота-онасининг ортидан эмаклайди, кейин эса қадам ташлашни ўрганади. Бизда ҳам шундай ҳолат. Барчаси секинлик билан бўлади. Ўйин сифати яхшиланиши керак, аммо натижа ҳам жуда зарур. Балки мени қўйиб юбора оласизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик. Қуйинглар дейишади-ку(кулади).



Рейтинг: +18   

Комментарии

+1   
14 апр 06:09:52
Ishqiboz Muhlis
Ajabo qaysi koʻti kuygan komentlarga qizil bosayabdi ekana. Andijon chempion boʻlishiga hali kuz kelsin. Ammo komanda shakllanayabdi. Pedroga kelsak bizda bir maqol bor, otni kechuvda almashtirilmaydi. Bugun Paxtakor ham yomon oʻynamadi. Eh Paxtakor Paxtakor toʻpni bizga bermaysanmi toʻpni yorar edikki hech yoʻgʻi durang boʻyicha qolarmidi.
+1   
14 апр 01:43:48
Муроджон Болтабойов
Андижон чемпиеон
   
14 апр 08:40:01
Bahodirjon Tulakov
UFA xamda PFL Nodir Tuychiyevga va Ultras Burgutlarga rag'bat tariqasida gonorar pul tulashi kerak chunki shu yigitlar sababidan stadionlarga muxlislar kela boshladi supperligani obrosi kutarilaboshladi
   
14 апр 01:56:31
Nodirbek Axmedov
Қизил этик))))
   
14 апр 01:43:14
Rafiqbek
Чемпионлар лигасида хам ракибларга анча бош огрик болади анжан омадли юришлар бардавон болсин, ( ха айтганча пахтакор мухлислар мураббийни ха деб айбламанглар хали хаммаси олдинда омадиларни берсин)
-1   
14 апр 01:40:43
Рахматилло Исманов
Андижон шу таркибни кучайтириб борса мавсум охирида юкори уринларни эгаллайди. Балким чемпионлик учун курашар....
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика