RU

Последние новости

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  0 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  24 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

Александр Мочинов: “Чемпионатимизда яна бир кучли жамоа пайдо бўлганидан хурсандман” Новости

Александр Мочинов: “Чемпионатимизда яна бир кучли жамоа пайдо бўлганидан хурсандман”

Олий лига ўн тўққизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Обод” жамоалари учрашуви (4:1) тугагач ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Мочинов қатнашди.

— “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Адександр Владимирович. — Йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсак-да, йигитларимизга эътирозим йўқ. Менимча, бугунги ўйин стадионга йиғилган мухлислар зерикиб қолишмади. Рақибимиз кучли жамоа, шунга қарамай Навоийдан ҳеч бўлмаса бир очко олиб кетиш илинжида ташриф буюргандик. Аммо тажриба ўз сўзини айтди. “Қизилқум” таркибида маҳоратли ижрочилар жамланган. Уларга алоҳида таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Бугун айнан уларнинг хизматлари эвазига рақибимиз йирик ғалабани қўлга киритди.

Ҳаёт эса давом этади. Ўз олдимизга кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Шундай экан, ҳали курашамиз ва олий лигада қолиш учун имкониятимиз етарли, деб ўйлайман.

Бугунги ўйин миллий чемпионатимизда яна бир кучли жамоа шаклланаётганлигини кўрсатиб берди. Бундан хурсанд бўлдим. Навоийдаги замонавий спорт иншооти, яратилган шарт-шароитлар мутахассис сифатида мени лол қолдирди. Қолаверса, бу ерда ажойиб мухлислар бор экан. Яқин йилларда “Қизилқум” Осиё чемпионлар лигасида қатнашса, асло ажабланмайман. Бу йўлда навоийликларга фақат омад тилайман.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика