Александр Крестинин: "Мен ҳеч кимнинг ёшига қарамайман"
11 окт 2019 16:08
Новости
Александр Крестинин: "Мен ҳеч кимнинг ёшига қарамайман"
ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда Қирғизистон Мьянмани 7:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан кейин Қирғизистон термаси бош мураббийи Александр Крестинин қуйидаги фикрларни билдирди:
- "Биз жуда ажойиб учрашув ўтказдик. Ҳисоб йирик кўриниш олгач бироз хотиржамликка берилдик ва бунинг натижасида рақиб вазият яратишга ҳаракат қилди. Умуман олганда бутун учрашув назоратимизда бўлди. Бизнинг жамоада ёшлар ва катталар деган тушунча йўқ, бу ерда малакатнинг энг яхши футболчилари тўпланган ва ҳеч кимни ёшига қараб ажратмайман. Мен эксперимент қилишни хоҳламайман ва кимни кучли деб билсам майдонга тушираман".
Маълумот учун, яна 10 кундан кейин Александр Крестинин Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганига 5 йил бўлади.
Комментарии