ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади
08 дек 2025 22:37
Новости
ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади
ЖЧ-2026 учрашувларида сув ичиш учун танаффуслар бўлади.
АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 ўйинларининг ҳар бир таймида жамоаларга сув ичиш учун бир марталик уч дақиқали танаффус берилади.
Танаффус таймларнинг қоқ ўртасида амалга оширилади.
Ушбу ташаббус барча томонлар, жумладан ФИФА тиббий хизмати томонидан қўллаб-қувватланди. Бу чора футболчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ФИФАда таъкидланганидек, жамоалар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида танаффуслар об-ҳаво ёки ҳарорат шароитларига боғлиқ бўлмайди.
Танаффуслар пайтида ўйин вақти тўхтатилмайди, аммо ҳар бир тайм якунида бунинг учун уч дақиқа вақт қўшиб берилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии