RU

Последние новости

09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  4 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5

"Ал Ваҳда" бош мураббийи: "Тўрт нафар футболчимиз бирданига жароҳат олди" Новости

"Ал Ваҳда" бош мураббийи: "Тўрт нафар футболчимиз бирданига жароҳат олди"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози ва футболчиси иштирок этди.

"Эртага гуруҳдаги биринчи ўйин бўлади. Шахсан мен қийин ўйин бўлишини кутаяпман. Илк ўйин масъулиятли бўлади. Биз Тошкентга 4 нафар асосий таркиб футболчимизни олиб кела олмадик. Ушбу етакчиларсиз ўйнашимиз бизга бироз қийинчилик туғдириши мумкин", - дейди "Ал Ваҳда" бош мураббийи Лауренциу Регекампф.

"Мен ҳам мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Баъзи футболчиларнинг бу ерга кела олмаганлиги, Тошкентда бироз совуқ об-ҳаво ҳукмронлиг ва майдон бироз кичикроқ эканлиги ўйинга таъсир қилиши мумкин. Аммо бу баҳона бўла олмайди", - дейди венгриялик Балаж Джуджак.

- "Локомотив" бу йилдаги илк расмий баҳсни ўтказиши "Ал Ваҳда"га фойдами?

- Рақиб сафида тажрибали ва маҳоратли футболчилар бор. Бундан ташқари "Локомотив" ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Шундай экан илк ўйин эканлиги у қадар билинмайди деб ҳисоблайман.



- "Ал Ваҳда" сафида 7 февраль куни майдонга тушган бир йўла уч нафар легионер Себастьян Тальябу, Мурод Батна ва Рим Чанг Вунинг бирданига жароҳат олгани жуда шубҳали. Улар айнан қачон ва қаерда жароҳат олишди?  

- Тўғри улар олдинги ўйинда қатнашишганди. Улар бирданига жароҳат олишди. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Тўрт футболчи ҳам жароҳат олишгани учун Тошкентга келишмади. Бу муаммо бизни янада кучли қилади. Таркбимизда қолган футболчилар уларнинг йўқлигини билдиришмайди деб умид қиламан. Асосийси "Локомотив" билан баҳсда ўз ўйинимизни кўрсата олсак бас.



- Европа клубларида ўйнаган футболчи сифатида Осиё чемпионлар лигаси ҳақида қандай фикрдасиз? Ўтган йил "Ал Ваҳда" билан ОЧЛда яхши натижа қайд эта олмагандингиз...

Балаж Джуджак: - ОЧЛ даражаси ҳам юқори ҳисобланади. Ушбу мусобақада ўйнаётганимдан хурсандман. Ўтган мавсумда ўзимиз кутган натижани қайд эта олмадик. Насиб қилса бу мавсумда гуруҳдан чиқиб имкон қадар узоқроққа боришга уринамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика