RU

Последние новости

22:54Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  6 22:35 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулотини ўтказди  0 22:13Бобир Абдиҳолиқов: "Ўйинга 100% тайёрмиз. Эртага гол уришга ҳаракат қиламан"  4 21:40Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин  0 21:20Ўзбекистон термаси асосий ўйинчиларидан бири жароҳат сабаб миллий жамоа лагерини тарк этди  31 21:04Қирғиз Республикаси термасининг "Бунёдкор" стадионидаги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:01Ламин Ямал: "Барселона"нинг ҳозирги мақсади – требл"  1 20:45Ўзбекистон - Қирғизистон. Терма жамоамизда дисквалификацияга учраган футболчи борлиги ёдингиздами?  9 20:20Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)   13 19:44Педри: "Тўп де Йонгда бўлса, мен хотиржамман"  2 19:11Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўйинидан олдинги бешта асосий савол  19 18:58"Барселона" Фатидан қутулмоқчи  2 18:35Гюлер "Реал"даги ҳолатидан норози  0 18:11"Челси" "Реал"нинг икки юлдузи учун 180 млн евро тайёрлади  9 17:48Рауль Асенсио "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1

АГМК янги келган футболчиларга жамоа либосларини тақдим этди Новости

АГМК янги келган футболчиларга жамоа либосларини тақдим этди

АГМК матбуот хизмати жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни расман таништирув маросими ўтказилгани ҳақида маълумот берди.

АГМК футбол клуби раҳбарияти бугун жамоага янги келиб қўшилган футболчиларга ўз рақамлари туширилган либосларни тақдим этди.

Жамоамиз сафини тўлдирган таянч ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев, грузиялик ҳужумкор вингер Элгужа Григалашвили, беларуслик ҳимоячи Владислав Касминин ҳамда черногориялик мудофаа чизиғи вакили Игорь Зоничнинг АГМКга ўтганига бағишланган расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.

АГМК клуби бош менежери Мухтор Қурбонов жамоа қароргоҳида ёзги трансфер ойнасида жамоага келиб қўшилган ва трансфер қилинган футболчиларга либосларни тақдим этиб, уларнинг фаолиятига омад тилади.

Эркин Байдуллаев АГМК таркибида 3-рақамда ўйнашни маъқул кўрди. Элгужа Григалашвили эса бўш турган 7-рақамни танлади. Марказий ҳимоячилар Владислав Касминин 77-рақамни олган бўлса, Игорь Зонич 88-рақамда ўйнашга қарор қилди.


Шу тариқа АГМК таркибига келиб қўшилган янги футболчилар жамоага расман таништирилди. Умид қиламизки, мазкур футболчилар АГМК сафида ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоамиз ғалабаларида ўз ҳиссаларини қўшишади.


Клуб бош менежери Мухтор Қурбонов жамоанинг ёзги трансфер кампанияси ҳақида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

— Чемпионат аввалида медалларни қўлга киритишни мақсад қилгандик. Бироқ биринчи даврада баъзи ўйинларда омад биздан юз ўгирди, футболдаги фарт биз томонда бўлмади. Ўйин тарафлама жамоамиз яхши кўринди. Буни таҳлилий статистик маълумотлар орқали ҳам билса бўлади. Фақатгина натижа борасида бироз оқсадик. Ўйиндаги кичик эпизодлар кўплаб баҳсларда беллашув тақдирини ҳал этиб кетди. Ёзги трансфер кампанияси яхши бўлди. Байдуллаевнинг тажрибаси, Григалашвилининг иқтидори, Касминин ва Зоничнинг ҳимоядаги мустаҳкам ўйини бизга биринчи даврада етишмаган жиҳатни тўлдиради деб ўйлайман. Жамоа машғулотларини кузатдим, янги футболчилар коллективга киришиб кетишган. Бу жиҳат одамни қувонтиради. Биринчи даврада йўқотилган очколар ўрнини иккинчи даврада қоплаб, олдимизга қўйилган юқори мақсадлар сари интиламиз, — деди Мухтор Қурбонов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика