Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди
27 окт 17:02
Новости
Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди
"Ювентус" Игор Тудорнинг жамоа бош мураббийи лавозимидан озод этилганини расман эълон қилди.
Унинг ёрдамчилари Иван Яворчич, Томислав Рогич ва Риккардо Раньяччи ҳам клубни тарк этмоқда.
"Кекса синьора"ни вақтинча Массимо Брамбилле бошқариб туради. У туринликларни "Удинезе" билан учрашувда майдонга бошлаб тушади.
Клуб Тудор ва унинг штабига сўнгги бир неча ой давомидаги профессионаллиги ва фидойилиги учун миннатдорлик билдирди ва уларга келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Маълумот учун, Турин жамоаси айни пайтда А Серияда 7-поғонада кетмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии