"Агамуродовни мавсум бошида жалб қилмоқчи эдик. Лекин... " - Асрор Алиқулов мураббийлар штабидаги ўзгаришларга изоҳ берди
03 мая 2023 11:33
Новости
"Агамуродовни мавсум бошида жалб қилмоқчи эдик. Лекин... " - Асрор Алиқулов мураббийлар штабидаги ўзгаришларга изоҳ берди
Навоийнинг "Қизилқум" клуби бош мураббийи Асрор Алиқулов мураббийлар штабидаги ўзгаришлар бўйича ўз фикрини билдирди.
"Тачмурод Шамаковични мавсум бошида жалб қилмоқчи эдик. Лекин айрим сабабларга кўра бу амалга ошмай қолди. Ҳозирда ҳам маслаҳатчи, ҳам селекционер сифатида кўмаклашяптилар. Бундан ташқари Аугустин Чирица ҳам сафимизга қўшилди",- дейди Асрор Алиқулов.
- Жамшид Саидов ҳам мураббийлар штабидан ўрин оладими?
- Келиш ёки келмаслиги ҳақида аниқ нарса йўқ.
- ОКМК билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти. Умуман футболчиларнинг кайфияти қандай?
- Ҳозирги вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиляпмиз, йигитларга уқтирмоқдамиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Қийин ҳолатга ўзимизнинг айбимиз билан тушиб қолдик. Кераксиз карточкалар ва ҳоказо. ОКМКга қарши имкониятимиздан келиб чиқиб режа тузяпмиз.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии