RU

Последние новости

17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" (матнли трансляция)  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  14 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  25 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  7 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

“Penalty”: Расул Раҳмонов: “Андижон”ни қийин вақтда ташлаб кетгим келмаган” Новости

“Penalty”: Расул Раҳмонов: “Андижон”ни қийин вақтда ташлаб кетгим келмаган”

Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони сифатида “Андижон” клубида анча йиллардан буён тўп тепиб келаётган Расул Раҳмоновни танладик.

Ярим ҳимоячи офисимизга совғалар билан ташриф буюргани эътиборимизни тортди. Суҳбат аввалида Раҳмоновнинг ҳаяжони нафақат унинг ўзини, бизни ҳам анча қийнади, бироқ қаҳрамонимиз лойиҳамиз муҳитига киришиб кета олди ва суҳбатимиз жуда қизиқарли кечди.

Гулшан Саъдуллаева: 1. Ёшлигингиз қандай ўтган? Неча ёшингизгача бўлган даврларни эслай оласиз?
- Ёшлигимда кўчада футбол ўйнаб ўтган. Мактаб даврларини эслай оламан, айниқса, дарслардан қочганларимни (кулади). Яқинларим жуда шўх эдинг, деб айтишади. Ростдан ҳам жанжалкаш бўлганман. Аммо ҳаёт барчасини ўз жойига солиб қўйди. Шўхликларимни болалигим олиб қолган.

Нарзулла Сайдуллаев: 1. Футболчиликка кириб келиш қандай содир бўлган. Қандай қилиб бу спорт турига қизиқиб қолгансиз?
- 11-12 ёш пайтларимда жисмоний тарбия ўқитувчиси мактабда турли мусобақалар ташкил этарди. Ўша мусобақаларда ўзимни кўрсатганимдан сўнг Эргаш ака Турсунов мени Болалар ва ўсмирлар футбол мактабига таклиф қилган. Ўша масканда футболчиликнинг илк сир-асрорларини ўрганганман. Бу мактабда Иброҳим Отахонов, Шавкат Муллажонов, Вагиз Галиулин ва Исроил Турсунов каби футболчилар ҳам таҳсил олишган.



Гулшан: 2. Табиатан қандай инсонсиз? Сиз билан келишиш осонми?
- Барча билан чиқишиб кета оламан: ёшми, каттами фарқи йўқ. Қайси мавзуда бўлса ҳам суҳбатдош бўла оламан. Тортинчоқ эмасман. Камгапдек кўринсам ҳам аслида ундай эмас. Футбол майдонида кўп асабийман, ўйинга киришиб кетаман. Ҳаётда эса босиқликка ҳаракат қиламан. Футболдаги қизиққонлигим майдондан ташқарига чиқмайди.

Нарзулла: 2. Олий лигада 2008 йил "УзДонгЖу" сафида дебют қилгансиз. Жамоага қай тарзда келгансиз?
- Бу клубга Виталий Легай таклиф қилган эди. 2006 ва 2007 йил “УзДонгЖу” билан биринчи лигада ўйнаганмиз ва олий лигага йўлланма олгандик. Ислом Аҳмедов бошчилигидаги жамоа олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Жамоада машҳур футболчилар йўқ эди, аммо шижоат ва ғалабага бўлган иштиёқ туфайли олий лигага йўлланмани қўлга киритгандик. Бундан ташқари ўша пайтдаги клуб раҳбари Зафар ака Зулунов ҳам футболнинг ашаддий мухлиси эди. Бизнинг олдимизда олий лигага чиқиш вазифаси йўқ эди. Ғалабалардан сўнг элитага чиқишимиз аниқ бўлиб қолган эди.

Гулшан: 3. Жамоадошларингиздан сиз учун энг билимдон, энг хушчақчақ, энг уйқучи, энг жахлдор ва энг саҳий футболчилар кимлар?
Билимдон – Иброҳим Отахонов. Энг тажрибали футболчилардан бири, майдонда ҳам доим ақл билан иш тутади. Хушчақчақ – Жавлон Гусейнов. Ҳар дақиқада ҳазил қилиб туради. Энг уйқучи – Абдумалик Абдуллаев. Ҳар сафар хонасига кирганимда ухлаётган бўлади (кулади). Энг жахлдор – Раҳим Қодиров. Ўйинлар вақтида жуда тез асабийлашиб кетади. Энг саҳий – Лочин Солиев. У билан анча йиллардан бери бирга ўйнаймиз, саҳийликларига кўп бора гувоҳ бўлганман.



Нарзулла: 3. "Андижон"га ўтиш ва жамоа ҳақида...
- Бу жамоага 2009 йил кўчиб ўтгандим. Ўшанда жамоада Ориф Маматказин бош мураббий эди. Ўша кишининг таклифи билан Андижоннинг бош жамоасига ўтган эдим. Таркиб 90 фоизга янгиланган эди. Муҳит жуда яхши эди, Февзи Давлетов, Қайрат Ўтабоев, Жаъфар Ирисметов каби футболчилар бор эди.

Гулшан: 4. Фарзандларингизнинг спорт билан шуғулланишлари учун қандай шароитлар яратгансиз?
- Тўрт нафар фарзандим бор. Икки ўғил, икки қиз. Тўғриси ҳозирча улар ёшлиги учун бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ. Лекин келажакда ўғилларим футболчи бўлишса, бундан албатта хурсанд бўлардим. Спорт билан шуғулланишлари учун бор имкониятнинг барчасини яратиб бераман.

Нарзулла: 4. Олий лигадаги илк голингизни эслай оласизми? (Жавоб: 2008 йил “Бухоро” – “УзДонгЖу” 3:1 учрашувида)
- “УзДонгЖу” сафида урганман. Адашмасам “Бухоро”га қарши баҳсда ургандим.
- Тўғри жавоб. Қизиғи, ўша ўйинда “Бухоро” сафида Лочин Солиев хет-трикка эришган экан.



Гулшан: 5. Тасаввур қилинг дизайнерсиз, футбол формасига ҳам бироз миллийлик бағишлаш керак бўлиб қолди, ўз клубингиз формасининг қаерига ва қандай ўзгартириш киритган бўлардингиз?
- (узоқ ўйланиб) Тўғриси жуда қийин савол бердингиз. Бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Бундан кўра футбол ўйнаш осонроқ мен учун (кулади). Келинг яхшиси ўзим ёқтирган клуб формалари ҳақида гапирай. Жаҳон футболида Италия терма жамоасининг формаси менга ёқади. Формалари ўзига хос ишлаб чиқилган. Ўзим ҳам Италия клубларига мухлислик қиламан.

Нарзулла: 5. Жамоа биринчи лигага тушиб кетганида ҳам "Андижон"ни тарк этмагансиз. Ваҳоланки сизга бошқа кучли клублардан таклиф тушган. Бунга сабаб нима бўлган?

- Сабаби ўшанда жамоанинг биринчи лигага тушиб кетишига мен ҳам айбдор эдим. Шу боис “Андижон”ни олий лигага қайтариш учун ҳам жамоада қолганман. Умуман олганда жамоани жуда ҳам яхши кўрганим учун ҳам бошқа клубларнинг таклифларини рад қилганман. Қийин вақтда қадрдон жамоамни ташлаб кетгим келмаган.



Гулшан: 6. Блиц саволлар:
- Қайси жонзотнинг мияси танасига қараганда каттароқ? (Жавоб: Чумоли)
- Билолмадим...
- Пенальтининг илк меҳмони ким бўлган эди? (Жавоб: Хайрулла Каримов)
- Лочин Солиевмиди... Йўқ, Хайрулла Каримов.
- UzDaewooAvto корхонасида ишлаб чиқарилган илк машина маркаси қайси? (Жавоб: Дамас)
- Тико бўлса керак.
- Бразилиялик Роналдо қайси шаҳарда туғилган? (Жавоб: Рио-де-Жанейро)
- Рио-де-Жанейрода.
- Хожибой Тожибоев тасвирича "бир кўзли махлуқ" ким эди? (Жавоб: Николай Валуев)
- Боксчими? Валуев! (кулади)
- Пенальти сўзи қандай таржима қилинади? (Жавоб: Жазо)
- 11 метрлик жарима тўпи.

Нарзулла: 6."Бургутлар" сафида 2009 йилдан буён мунтазам равишда ўйнаб келаяпсиз. Шу вақтга қадар нечта мураббий қўл остида ишладингиз? Улардан қайси бирининг қўл остида ўзингизни яхши ҳис қилгансиз?
- Мураббийлар жуда кўп. Ориф Маматказин, Амет Мемет, Александр Аверьянов, Азамат Абдураимов, Вячеслав Шевченко, Эдгар Гесс каби мураббийлар қўл остида ишлаганман. Бу мураббийлар орасида Амет Мемет қўл остида ўзимни анча эркин ҳис қилардим. Берилган вазифаларни бажаришда қийналмас эдим. Қолган мураббийлардан ҳам миннатдорман.

Гулшан: 7. Сизнингча ўта маҳоратли футболчи бўлиш кўпроқ нимага боғлиқ?
- Маҳоратли футболчи бўлиш учун кўп меҳнат қилиш керак. Машғулотларда тажрибали футболчилардан кўп нарса олса бўлади. Бундан ташқари жароҳатлардан ҳам имкон қадар узоқ бўлиш керак. Бир маромда ўйнаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Туғма қобилиятли футболчилар бор, улар машғулот қилмасдан туриб майдонга тушиб гол уриб кетаверишади. Бироқ улар ҳам меҳнат қилиб ўз қобилиятларини сайқаллаштириб боришлари мақсадга мувофиқ. Ҳаракатсиз муваффақиятга эришиб бўлмайди.



Нарзулла: 7. Кўпчилик йигитлар ёшлигида турли касбларда ишлаб кўришади. Сиз футболчиликдан ташқари бошқа касбда фаолият олиб борганмисиз?
- Дадам футболнинг ашаддий ишқибози. Улар мени футболчи бўлиб етишишим учун ҳар қандай ёрдамни, шароитни яратиб берганлар. Шу боис бор эътиборимни футболга қаратганман.

Гулшан: 8. Рўзғорда сиз бажара олмайдиган юмушлар қайсилар?
- Зарурат бўлиб қолса ҳамма ишни қила оламиз (кулади). Тўғри аёлларимизчалик қойиллатмаймиз-у, лекин ҳаракат қилса барча нарсанинг уддасидан чиқса бўлади. Овқат пишириш, болаларга қараш ва бошқалар.

Нарзулла: 8."Андижон" клуби тимсоли деб қайси футболчиларни айта оласиз?
- Бахтиёр Ҳамидуллаев! Бу футболчи менга ўхшаб ютқазишни истамайдиганлар тоифасига киради. Жуда меҳнаткаш футболчи. Уни Андижонда жуда кўпчилик яхши кўради. Кўплаб голлари орқали жамоага ғалабалар келтирган. Қаҳрамон Абдуқодиров ҳам жамоанинг тимсолларидан бири, дея оламан. Унинг ўйинларини ёшлигимизда томоша қилардик.

Гулшан: 9. Айни пайтда спорт журналистикасининг сизга ёқадиган ва ёқмайдиган томонлари қайсилар?
- Футболни ёритиб бориш ҳозир янги даражага чиқди, деб айта оламан. Бир неча йил олдин ўйинларнинг натижаларини эртаси куни билардик, ҳозир эса замонавий технологиялар ривожланиши натижасида телефон орқали ўйинларни онлайн кузатиб бориш мумкин. Интернет сайтлари жуда фаоллашиб кетишди. Газеталарни ҳам кузатиб бораман. Телевидение орқали вилоятлардаги ўйинларни ҳам кўпроқ намойиш этиб боришса янада яхши бўларди. Масалан, “Андижон” Навоийда ўйнаса ва уни ТВ орқали бутун Республика томоша қилса яхши эмасми? Яқин орада айнан шундай бўлишига ишонаман.



Нарзулла: 9. Бирга ўйнаган энг кучли уч нафар легионер футболчи.
- Леван Мдивнишвили. Грузиялик ҳужумчи жуда тезкор эди. Жарима майдони ичида қандай ҳаракат қилишни яхши биларди. У кўплаб голлари билан жамоамизга ғалабалар келтирган. Артём Никитенко билан майдон марказида яхши ўйнардик. У майдонда бўлса кўп ҳужумга ўтардим, сабаби ортимда Никитенко борлигини ҳис қилиб турардим. Дмитрий Бокал – ажойиб ҳимоячи. Ҳаводаги жангларда тенгсиз эди. Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда у иккинчи қаватда беназир эди.

Гулшан: 10. Андижонлик футбол мухлислари ҳақида нималар дея оласиз?
- Андижонлик мухлисларни “Ливерпуль” мухлисларига ўхшатаман. Сабаби улар биз мағлубиятга учраётган бўлсак ҳам сўнгги дақиқагача мухлислик қилишда давом этишади. Ҳатто биринчи лигада ўйнаганимизда ҳам стадионга келиб бизни қўллаб туришарди. Кучли клублар меҳмонга келишса мухлисларимиз “Соғлом Авлод”да ҳақиқий байрам ташкил этишади.



Нарзулла: 10. Февраль ойида туғилган машҳур футболчиларни биласизми?
- Адашмасам 5 феврал куни Криштиану Роналду туғилган.
- Роналду, Неймар, Пике, Кавани, Тевез, Фалькао, Ди Мария, Торрес, ван дер Ваарт каби юлдузлар февраль ойида таваллуд топган экан.

Гулшан: 11. Пенальти лойиҳасининг ютуқ ва камчиликлари ҳақида нималар дея оласиз?
- Яхши лойиҳа. Бу лойиҳа орқали Ўзбекистон футболини янада кўпроқ ёритаяпсизлар. Мени таклиф қилганингиз учун раҳмат айтаман. Бир нечта сонларини ўқидим, ўзим учун янгиликлар олдим. Темур Ҳакимовнинг "Пенальти тепишни ҳам билиш керак", деган гапига мен ҳам қўшилган бўлардим. Менинг назаримда ҳам шундай.



Нарзулла: 11. Лойиҳамизнинг анъанавий саволи: Ёдингизда қолган пенальти ёхуд пенальтилар серияси.
- 2000 йилги Европа чемпионатида Испания ва Франция учрашуви бўлиб ўтган. Ўшанда Рауль пенальтидан гол ура олмаган, испанлар эса мағлуб бўлишганди. Ўша пенальтини доим ёдимда сақлайман. 2008 йил ЕЧЛ финалида “Челси” – “Манчестер Юнайтед” учрашувидан кейинги пенальтилар сериясида Террининг йиқилиб тушгани ҳам ёдимда. Сабаби ўша финалда “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қилган эдим.

Гулшан Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашишди
Фото: Толибжон Қосимов




“Penalty”. Хайрулла Каримов: “Футболда “Юлдузлик касали” ривожланиб кетди”

“Penalty”. Икром Алибоев: “Абрамов туфайли “Локомотив”да қолдим”

“Penalty”. Зоҳир Пиримов: “Футбол мени ўзгартирди”

“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”

“Penalty”: Игорь Сергеев: “Футболдаги ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди”

"Penalty": Темурхўжа Абдухолиқов: “Хайрия фонди очиш ниятим бор”

“Penalty”: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов: “Футбол туфайли ҳаётда тўғри йўлдан кетяпман”

“Penalty”: Тимур Ҳакимов: “Пенальтидан гол уришни ҳам билиш керак”

“Penalty”: Шаҳзодбек Нурматов: “Манчестер Юнайтед” туфайли футболчи бўлганман”

“Penalty”: Нафиса Мўминова: “Футболда ҳам, шахматда ҳам ақлни ишга солиш керак”

“Penalty”: Мансур Саидов: “Умуман пенальти тепмаслигимга жиддий сабаб бор”

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика