RU

Последние новости

16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  6 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик" Новости

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" барча жабҳада биздан кўра кучли жамоа. Ҳам ижрочилар бўйича, ҳам бошқа томонлама. Бугун содир бўлиши керак бўлган нарса рўй берди.

Аммо биринчи голда менимча сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтиришда хато қилдик. Иккинчи голда эса ҳакам хато қилди деб ўйлайман. Сабаби футболчи 5 метрдан йўлланган зарба вақтида қўлини олиб қоча олмайди. У ҳатто тўпни кўрмаганди ҳам.

Бизда ҳам деярли шундай вазият бўлди, аммо ҳакам вазиятни кўрмай қолди. Ҳакамлар "Пахтакор"га ёрдам беришлари шарт эмас, улар шундоқ ҳам кучли.

- Кейинги ўйинларда ҳам бугунгидек дастлаб ўйнамаймиз, кейинроқ ўйнаймиз деган ҳолатлар бўладими?
- Бугунги ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳозир бироз танаффус бўлади. Балки бу танаффус вазиятни яхши томонга ўнгланишига ёрдам берар. "Андижон" ҳақида олдиндан нимадир дейиш имконсиз. У ерда ҳар соатда ўзгаришлар бўлади. Бугун тушгача ўйнамаслигимиз керак эди, тушдан кейин ўйнайдиган бўлдик. Балки Андижонда инвесторлар топилар ва ҳеч бўлмаса энг зарур нарсалар учун пул берилар.

Темур Усмонов бугун камида 10 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди? У ҳар бир вазиятдан кейин ўйиндан узилиб қолади. Ҳимоячилар ўз ўрниларига боришгунча улгурмай қолгандир", - дейди Виктор Кумиков.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика