RU

Последние новости

02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди Новости

Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" — "Сўғдиёна" ўйини якунланди.

 “Андижон” — “Сўғдиёна” 2:2 

Гол: 65 - Усмонали Исмоналиев, 76 - Самандар Мавлонқулов (Жавоҳир Қаҳрамонов), 89 - Люпчо Дориев (Ойбек Нурматов), 90+6 - Муҳаммадали Усмонов (Исмаил Акинаде)

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расул Фозилов

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР ҳаками: Дилдора Рустамова

Комиссар: Владимир Назаров

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 2.Абубакир Ашуров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Исмаил Акинаде, 9.Саидумархон Саиднуруллаев (16.Абдураҳмон Абдуллаев,90), 11.Отабек Жўрақўзиев (Усмонали Исманалиев, 58), 13.Сардорбек Азимов, 18.Дамир Темиров (с) (88.Шохжаҳон Ёрқинбоев, 81), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов (99.Муҳаммадали Усмонов, 81)

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 14.Абдураҳмон Комилов,  21.Асадбек Ҳабибуллаев, 41.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович (с), 2.Зоир Жўрабоев, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов (18.Ойбек Нурматов,72), 10.Шохруҳбек Абдураҳмонов (28.Станислав Андреев,90), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев (4.Отабек Аҳадов, 90), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 32.Нодиржон Сойибов, 33.Сардор Раҳмонов, 70.Жасурбек Жалолиддинов (9.Самандаржон Мавлонқулов, 60)

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Исломжон Қобилов, 5.Беҳруз Жуматов,   42.Сардорбек Эркинов, 99.Умидбек Султонов

Огоҳлантириш: 60 - Исмаил Акинаде, 89 - Люпчо Дориев


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди
90+6. ГОООЛ. Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

88. ГОООЛ. Дориев ўз даражасини яна бир бор кўрсатди. Меҳмонлар ҳужумчиси Ҳамиджоновдан жуда осон қутилди ва зарба йўллади, Эржан эса бу вазиятда ожиз қолди

86. Муҳаммадали Усмоновнинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди

80. Ойбек Нурматовнинг зарбаси ноаниқ кетди

79. Мавлонқулов ҳисобни ўзгартириши мумкин эди, бироқ ўз имкониятидан фойдалана олмади

76. ГОООЛ. Самандар Мавлонқулов рақиб ҳимоячиларидан ажойиб ўтди ва зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди

65. ГОООЛ. Қанотдаб етказиб берилган тўпга Усмонали Исмоналиев бош билан зарба йўллаб ҳисобни очди

63. Жўрабоев яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди. Дориевнинг зарбасини Эркан қийинчилик билан қайтарди

60. Исмаил Акинадега сариқ карточка кўрсатилди

58. Жўрақўзиевнинг ўрнига Исмоналиев майдонга тушди

56. Ҳаммаси жойида. Учрашув давом эттирилмоқда. Мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Митрович яхши ҳаракат қилди

54. Жўрақўзиевнинг зарбаси Раҳмоновнинг қўлига тегмоқда. Ҳакам ВАРни тингламоқда

49. Муҳамадкарим Тоировнинг узоқдан йўллаган зарбаси Жалолиддиновга тегиб, бурчакка чиқиб кетди

48. Дориевнинг зарбасини Эркан ушлаб олди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

39. Мезбонлар биринчи бўлимни анча фаол ўтказишмоқда. "Андижон"нинг хавфли ҳужумини рақиб ҳимоячилари қийинчилик билан бартараф этди

35. Яна имконият, яна ноаниқ. Жўрақўзиевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

34. Мезбонларда навбатдаги имконият. Бу сафар Акинаденинг зарбасига аниқлик етишмади

32. Меҳмонларнинг ҳимоясидаги қўпол хатосидан мезбонлар фойдалана олмади. Жўрақўзиев дарвозабон ва ҳимоячидан илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпни Абдуманноновга узатди. Бироқ Бектермир бўш дарвозани аниқ нишонга ола билмади

26. Ҳондамир Мустафоқуловнинг зарбасини Эржан қийинчиликсиз ушлаб олди

16. Учрашув анча ҳужумкор давом этмоқда. Саиднуруллаевнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

13. Митровичдан ажойиб сейв. Исмахел Акинаде қанотдан яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди. Жўрақўзиевнинг аниқ зарбасини меҳмонлар дарвозабони қийинчилик билан қайтарди

12. Бу сафар Қаҳрамонов узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Жавоҳирнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. Ҳозирча жамоалар ўз омадларини узоқдан йўлланган зарбалар орқали излашмоқда

8. Тоиров мезбонларнинг илк зарбасини амалга оширди. Узоқдан йўлланган кучли зарбага аниқлик етишмади

8. Дориев илк зарбасини амалга оширди. Тўпни Токотаев қийинчилик билан бартараф этди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика