RU

Последние новости

01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  2 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  1 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  1 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  3 23:57Максим Шацких: "Ҳар икки кунда футбол ўйнаяпмиз"   10 23:10Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"   1 23:05Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим"  1 22:51"Акрон" ғалаба қозонди, Эсанов тўлиқ ўйнади   5 22:42Суперлига. "Олимпик" - "Сўғдиёна" 0:1  0 22:25Суперлига. "Сўғдиёна" "Олимпик" устидан тарихий ғалабага эришди  13 22:12Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  30 22:08ПРО-Лига. "Машъал" ўз майдонида "Арал"га имконият қолдирмади  1 21:46Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"   8 21:40Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик"   3 21:28Эшитдик-да! Ҳусановнинг жамоадоши "Аталанта"га ўтмоқда  2

Международный

Словакия

Чемпионат Европы. Группа B .

21/06/2016, 00:00

0
:
0
Завершен

Англия

Стадион: 39051 зрителей

Главный судья: Карлос Веласко Карбалло

45'
90'
24'  Виктор Печовский
57'  Ондрей Дуда (Душан Свенто)
67'  Виктор Печовский (Норберт Дьембер)
78'  Владимир Вайсс (Милан Шкриньяр)
52'  Райан Бертран
56'  Джек Уилшир (Уэйн Руни)
61'  Адам Лаллана (Деле Алли)
76'  Дэниел Старридж (Гарри Кейн)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Словакия - Англия 0:0
  • 90+5'
    Учрашув якунланишига бир неча сония қолди!
  • 90+2'
    Қанотлардан узатмалар, марказдан ёриб киришлар... Словакия "автобус" режимини ёққан
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    Словакияликлар сўнгги кучи билан ҳимояланишмоқда, вақт чўзиш учун эса араблардан намуна олишяпти
  • 87'
    Словкия дурангни сақлаб қолишга интиляпти, аммо бу сўнгги дақиқаларда қийинлашиб бормоқда
  • 85'
    Мак жароҳатланган кўринади. У оёғини ушлаб ётибди
  • 83'
    Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлислар сони 40000 нафарни ташкил этади
  • 82'
    Инглизлар ҳужумлар сонини оширишяпти. Ҳимоячилар ҳам майдоннинг иккинчи ярмида
  • 81'
    Бурчак зарбалари бўйича ҳисоб 0:9. Катта устунлик инглизлар томонида
  • 78'
    Вайсс ўрнига Шкринар майдонга тушди
  • 78'
    Рой Хожсон шогирдларини ҳужумга чорлаяпти
  • 76'
    Старриж ўрнини Гарри Кейн эгаллади
  • 75'
    Англиялик мухлислар куйлашмоқда
  • 73'
    Англия терма жамоси кейинги босқич йўлланмасини деярли ҳал қилди. Дуранг хатто мағлубият ҳам уларни плей-офф босқичига ўтишини таъминлаши мумкин
  • 72'
    Дайер жароҳат олган кўринади. У майдонга ётиб олди
  • 69'
    Бизда ҳозирча голлар йўқ. Қўшни хонада эса голлар шоуси бўлаётган эмиш
  • 67'
    Печовски ўрнига Гёмбер майдонга тушди
  • 66'
    Гамшик ҳимояда тартибли ва намунали ўйин кўрсатяпти
  • 61'
    Хендерсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди, у ҳаммадан ўтиб Аллига тушди, Деле бир амаллаб дарвозага зарба берди, Шкртел тўпни қайтариб юборди
  • 60'
    Лаллана ўрнига Деле Алли майдонга тушди
  • 56'
    Уэйн Руни Уилширни ўрнини эгаллади
  • 55'
    Словакияликлар ўнг қанотдан қарши ҳужумни бошлади. Тўп тақдир тақозоси билан чап қанотдаги Вайссга тушиб қолди ва Владимир олдинги голи каби қаршисидаги икки ҳимоячини тўхтатди ва уларнинг орасидан яқин бурчакни нишонга олди. Харт ўз жойида
  • 53'
    СМОЛЛИНГ!!! У Хартни тўхтатиб қўйди ва ўзи ҳам тўпни олмади. Словакиялик футболчи тўпга зарба бера олмади, акс ҳолда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди
  • 52'
    Клайн Пекарикни тўхтатиб қолиш учун қўлидан фойдаланди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди
  • 48'
    Англия иккинчи бўлим бошидан ўз ҳужумларини яратиш учун тўпни ўзида сақлаб турибди
  • 47'
    Ҳозирча таркибда ўзгаришлар бўлгани йўқ
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС!
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 43'
    Тўп инглизларда. Улар комбинацион ҳужум ташкил қилиш пайида. Словакия эса қарши ҳужум учун пайт пойлаяпти
  • 40'
    Бугун Лаллананинг ўйини қовушмаяпти. Унинг оширма ва зарбалари ўз манзилига етиб бормаяпти
  • 38'
    Старриж ҳимоядан узатилган тўпни қабул қилиб олди, аммо рақиб жамоа ҳимоячиси Дэниелни кутиб ўтирмай тўпни тепиб юборди. Бурчак зарбаси эса аввалгиларидек бесамар якун топди
  • 35'
    Сент-Этьенда ёмғир ёғмоқда. Аммо ҳозирча гол урилгани йўқ
  • 32'
    Клайн қанотдан ёриб кирди ва тўпни бироз орқада марказдан очилаётган Лалланага ташлади. Адам эса дарвозага аниқ зарба берди, аммо Козачик ўз вазифасини бажариб тўпни қайқтарди. Ҳимоячилар эса тўпни тепиб юборишди
  • 29'
    Инглизлар кўпроқ қанотдан узатмаларга эътибор қаратяпти, аммо ҳозирча иккинчи қаватдаги курашлар муваффақиятсиз якунланяпти ёки тўп манзилиги етиб бормаяпти
  • 27'
    Словакиялик футболчилар ўйин темпини сусайтиришга ҳаракат қилмоқда
  • 24'
    Печовский рақиб жамоанинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди
  • 23'
    Мак ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлади, аммо англиялик ҳимоячи тўпни тепиб юборди
  • 23'
    Пекарик майдонга қайтишга тайёр. Унинг жароҳати жиддийга ўхшамади.
  • 21'
    Шикастланишлардан сўнг ўйин темпи анча пасайди
  • 19'
    Пекарикни бурнидан қон оқяпти. Бертран иккинчи қаватдаги курашда тирсагини ишлатган экан. Словакияликнинг бурни синган кўринади
  • 17'
    ВАРДИИИ!!!! У худди "Лестер"дагидек ҳимоячидан қочиб кетди ва чап оёқда Словакия дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо Козачик тўпни бир амаллаб қайтарди
  • 15'
    Хендерсон жарима майдончаси ичидан рақиб дарвозасига зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси...
  • 13'
    Лаллана узоқ масофадан зарба бериб Козачикни синашга уринди, аммо англиялик аввал ўз зарбасини тўғирлаши керак. Тўп умуман бошқа йўналишда учиб кетди
  • 9'
    Словакия жарима майдончасида хавфли вазият! Варди жарима майдончасига узатилган тўпни боши билан янада ичкарироққа ташлади, Старриж тўпга зарба берди, аммо ҳимоячи уни тўсиб қолди. Ҳавога кўтарилган тўпни Козачик илиб олди, аммо инглизлар унга қарши қўполлик ишлатишган эди. Эркин зарба...
  • 7'
    Англиялик мухлислар бор овози билан куйлашмоқда. Стадионда фақат уларнинг овози эшитиляпти
  • 5'
    Клайн ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни ташлади, Варди оёғи билан ҳавода тўпни дарвозага буришга ҳаракат қилди, аммо бироз ноаниқ
  • 4'
    Сент-Этьендаги аввалги икки учрашув дуранг билан якун топган. Бугун натижа қандай бўлар экан?
  • 2'
    Биринчи икки дақиқа ичида англияликлар тўпни рақибга деярли бермади
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! СЛОВАКИЯ - АНГЛИЯ 0:0 LIVE
  • Баҳсни Англия терма жамоаси бошлаб беради
  • Бугун Рой Хожсон таркибда катта ўзгаришни амалга оширди. Ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар, ҳимоячилар ўзгартирилган
  • Словакия мадҳияси...
  • Англия мадҳияси...
  • Жамоалар испаниялик ҳакам бошчилигида майдонда пайдо бўлишди
  • Словакия: Козачик, Пекарик, Шкртел, Дюрица, Хубочан, Печовски, Куска, Мак, Гамшик, Вайсс, Немец.
  • Англия: Харт, Клайн, Кэйхилл, Смоллинг, Бертран, Дайер, Хендерсон, Уилшир, Лаллана, Варди, Старриж.
Яндекс.Метрика