Вагиз Галиулин: "Нега бизни алдашади? Ахир бизнинг болаларимиз ва оиламиз бор"
20 авг 2018 07:40
Новости
Вагиз Галиулин: "Нега бизни алдашади? Ахир бизнинг болаларимиз ва оиламиз бор"
«Тамбов» ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Вагиз Галиулин 2016-2018 йилларда ўйнаган «Тосно» клубидаги қарздорликлар ҳақида гапирди.
«Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ. Сукунат, худди ҳеч ким ҳеч кимга қарздор эмасдек. Юристлар бу борада ишлашмоқда ва ўз пулларимизни 100 фоиз олишимизни айтишмоқда, аммо ҳозирча жим-житлик. Раҳбариятдан ҳеч ким қўнғироқ қилмаяпти. Ўтган ҳафта бош директор Вячеславом Матюшенко билан гаплашдик, у ҳам қаердан пул олишни билмаяпти.
Бу клуб учун анча меҳнат қилгандик, Россия кубогини қўлга киритдик... «Спартак»ни пенальтилар сериясида мағлуб этганимизда губернатор майдонга югуриб тушган ва шундай деганди: «Сизлар – менинг клубимсизлар, барча нарсани қиламиз, ҳеч қачон ташлаб қўймаймиз». Нега бундай алдаш керак? Ахир бизнинг болалаларимиз ва оиламиз бор.
Умид қиламанки, ишлаб топган пулимизни оламиз», – дейди Галиулин.
Комментарии