RU

Последние новости

15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  2 15:01Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  24 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  24 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  5 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  4 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  42 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  7 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  51 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  61 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  20

U-20 Осиё кубоги. Отабек Боймуродов қаҳрамонга айланган баҳсда Ўзбекистон Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди Новости

U-20 Осиё кубоги. Отабек Боймуродов қаҳрамонга айланган баҳсда Ўзбекистон Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди

U-20 Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Корея Республикаси учрашуви якунланди.

U-20 Осиё Кубоги

1/2 финал

Ўзбекистон — Корея Республикаси 0:0 (Пенальтилар серияси — 3:1)

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (23.Асадбек Жўрабоев, 21 (22.Шерзод Эсанов, 67) ), 8.Беҳрузбек Асқаров (11.Шаҳриёр Жабборов, 84), 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдирахматов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Нодирбек Абдураззоқов (19.Шаҳзод Акрамов, 67), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов.

Захира: 1.Эдем Неманов, 4.Абубакр Ашуров, 12.Асрорбек Кенжаев, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 18.Саидафзалхон Ахроров.

Корея Республикаси U-20: 1.Ким Жон Хунг, 3.Хванг Ин Таек, 4.Чой Сеок Хьюн, 5.Парк Хьюн Бин (22.Мун Сеунг Мин, 91), 7.Ким Йонг Хак (17.Ли Жун Санг, 106), 9.Ли Йонг Жун (18.Сунг Жинг Йонг, 60), 10.Баэ Жун Хо (2.Парк Чанг Ву, 53), 12.Чо Йонг Кванг (13.Ли Жун Жае, 91), 14.Канг Санг Йонг, 19.Ким Хи Сунг (11.Канг Сеунг Жин, 46), 20.Ким Жи Су.

Захира: 21.Мун Хюн Хо, 6.Баэ Сео Жун, 8.Ли Сеунг Вон, 15.Парк Жун Йонг, 16.Ким Гьеонг Хванг, 23.Ким Жинг Хун.

Огоҳлантиришлар: Канг Санг Йонг (28), Асадбек Жўрабоев (35)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Ким Жи Су. ДАРВОЗАБОН! ЎЗБЕКИСТОН ФИНАЛДА!

Зафармурод Абдирахматов. Гол! 3:1!

Парк Чанг Ву. Гол. 2:1.

Маҳмуджон Маҳамаджанов. Гол! 2:0!

Канг Санг Йонг. Яна дарвозабон! 1:0!

Аббосбек Файзуллаев. Гол! 1:0!

Канг Сеунг Жин. Дарвозабон тўпни  қайтарди! 0:0!

Кореяликлар биринчи бўлиб зарба беради.

120. Қўшимча бўлимлар ҳам якунланди. Пенальтилар серияси гувоҳига айланамиз.

117. Раҳмоналиевнинг чалғитувчи зарбасига аниқлик етишмади.

116. Аббосга нисбатан марказда қўполлик ишлатилди. Ўзингни кўрсат, Аббос.

115. Яна Файзуллаев. Яна зарба. Яна дарвозабон.

108. Ўзбекистонликларнинг навбатдаги зарбаси ҳам тўппа-тўғри рақиб посбонининг қучоғидан ўрин олди.

106. Кореяда ўзгариш: Ким Йонг Хак ўрнига Ли Жун Санг туширилди.

105. Абдирахматовнинг зарбасини корейс посбони қайтарди. Шунча зарбаларнинг бирортасини ўтказворсанг ўлиб қолармидинг дегиси келади одамнинг.

99. Миттина Файзуллаев бўйдорроқ рақибидан тўпни олиб қўйди ва уни қоида бузишга мажбур қилди.

97. Бурчак зарбасидан сўнг шундоққина дарвоза қаршисида турган Эсанов эсанкираб қолди.

93. Шерзод Эсановнинг зарбасидан сўнг Эргаш Каримовнинг футболга оид ҳангомалари ёдимга тушиб кетди.

91. Учинчи бўлим бошланди.

Корея таркибида яна ўзгаришлар: Чо Йонг Кванг ўрнига Ли Жун Жае, Парк Хьюн Бин ўрнига эса Мун Сеунг Мин туширилди. 

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Яна қўшимча бўлимлар гувоҳига айланамиз.


90+3. Ўзбекистонлик футболчилар икки бор рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Шаҳзод Акрамов қулай имкониятни... уролмади хуллас.

84. Асқаровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг ўрнига Шаҳриёр Жабборов ўйинга қўшилди.

81. Беҳрузбек Асқаров институтда камида етти йил таҳсил оладиган ходимлар кўмагига муҳтож.

33977 киши учрашувга ташриф буюрибди.

75. Бўйгинанг узун бўлмай кетгур кореялик ҳимоячи Файзуллаевга оширилган ажойиб узатмани қайтариб юборди.

71.Абдирахматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

67. Ўзбекистон теркибида икки ўзгариш: Асадбек Жўрабоев ва Нодирбек Абдураззоқов ўрнига Шерзод Эсанов ҳамда Шаҳзод Акрамов учрашувни давом эттиради.

65. Умарали, бу сенга мактабингни стадиони эмас, қизларга яхши кўриниш учун пас бермасдан, дуч келганни алдайвериш.

60. "Қизиллар"да яна бир ўзгариш: Ли Йонг Жун ўрнига Сунг Жинг Йонг баҳсни давом эттиради.

57. Сон Хён Миннинг братишкалари бурчак тўпи амалга оширишди, ўзбекистонлик ҳимоячилар амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Иккинчисида эса кореялик футболчига зарба беришга имконият яратиб беришди, яхшиямки зарба дарвозага наиқ бормади.

53. Кореяда ўзгариш: Баэ Жун Хо ўрнига Парк Чанг Ву майдонга туширилди.

51. Абдураззоқовнинг зарбаси шамолга ўхшади. Тезлиги эмас, турли йўналишга буралиб кетгани билан.

49. Файзуллаев саккизюз ёки тўққизюзинчи зарба, адашмасам. Лекин маладес, келдими, тепиш керак. Тўпни, албатта.

46. Кореяда ўзгариш: Ким Хи Сунг ўрнига Канг Сеунг Жин туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон, олға, рақибга ур болға.

Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Ўйлаймизки, иккинчи бўлимни шодиёна кайфиятда якунлаймиз.

Ҳакам биринчи таймга якун ясаб берди. Ҳисоб – 0:0. Танаффус! 

45+1. Зарба! Умарали Раҳмоналиев узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

45. Тўртинчи ҳакам 1 дақиқа қўшилганини эълон қилди. 

44. Уууух! Файзуллаевдан хавфли зарба! Унинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этганди. Ҳакам эса уйқуси очилмаган, шекилли. "Бурчак зарбаси йўқ эди", деб қўя қолди.

41. Аббос Файзуллаев чап қанотдан марказ томон юриб, ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. Энг қизиғи, марказда уни қўллаб-қувватлайдиган ҳеч ким йўқ эди.  

40. Мухлислар Ўзбекистон термасини 12-ўйинчи сифатида қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Корея эса ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қиляпти. 

38. Файзуллаевнинг узатмасидан кейин Абдураззоқов дарвозани нишонга олишга уринди, ноаниқ. 

37. Зарбааа! Аббос Файзуллаевнинг зарбаси Ким Жон Хунг томонидан қайтарилди. 

35. Захирадан майдонга тушган Асадбек Жўрабоев қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди. 

33. Раҳмоналиев майдон марказида кичик рейдни амалга ошириб, йиқилди ва яна дарҳол ўрнидан туриб, ўйинни давом эттириб кетди. 

32. Мухлислар мана шу ҳисобни сўрашмоқда. 

30. Абдураззоқовнинг қанотдан ошириб берган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Акс ҳолда, бизнинг фойдамизга жуда хавфли ҳолат ҳосил бўларди. 

29. Зарбаааа! Файзуллаевнинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

28. Мухлислар ёқимтойи Аббос Файзуллаевга нисбатан қоида бузилди, жарима тўпи.  Қоидани бузган Канг Санг Йонгга сариқ карточка берилди. 

27. Файзуллаев жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам қоида бузиш йўқ деб ҳисоблади. 

25. Абдуқодир Ҳусанов ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

23. Кореялик футболчининг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

21. Ўзбекистонда мажбурий ўзгариш: Холдорхонов ўрнига Асадбек Жўрабоев туширилди. 

19. Пўлатхўжа Холдорхоновга тиббийр ёрдам кўрсатилди ва у захира томон йўл олди. Холдорхонов жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Афсуски, мажбурий ўзгариш бўлади. 

17. Вакилларимиз хавфли ҳужум ташкил этишди. Зафармурод Абдирахматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан бартараф қилди. Шу билан бирга, офсайд ҳолати ҳам қайд этилди. 

13. Бизникиларнинг ўйини қовушмаяпти. 

9. Кореяликлар бурчак зарбаси амалга оширлди, ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этди.

7. Иккала жамоа аъзолари ҳам эҳтиёткорона ҳаракат қилишмоқда.

3. Чап қанотдан Холдорхонов олдинга боришга уриниб кўрди, аммо унинг ҳаракати самарасиз якунланди.

1. Учрашув бошланди.

- Икки давлат мадҳияси янграб ўтди. 

- Мухлислар олқиши остида футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув стартига оз вақт қолди. 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев 




Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган турнир ярим финалида Жанубий Кореяни мағлуб этган. Ку Чжа Чеол, Шерзод Аъзамов... ушбу баҳсда яна кимлар иштирок этганини ёдга оламиз

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон бешинчи маротаба ярим финалга чиқди. Аввалги натижалар қандай бўлган?

Равшан Ҳайдаров: "Кам гол уряпмиз, лекин биз ярим финалдамиз"

Баэ Жунхо: "Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз"

Корея Республикаси U-20 устози: "Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ажойиб"

 ПРEВЬЮ. Ўзбекистон 2012 йилдаги мағлубият учун кореяликлардан реванш оладими?

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20


- Ассалому алайкум, биз каби ярим финални интиқлик билан кутаётган футбол ихлосмандлари! Бир неча соатдан сўнг яна бир қизиқарли ва жанговар учрашув гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +73   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика