UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  2 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  21 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20 Янгиликлар

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20

Халқ қалбидан жой олиш бахти ҳар кимга ҳам насиб этмайди.

Яқингача Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида ҳеч ким билмасди. 

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20.


Ижтимоий тармоқларда, сайтларда терма ҳақидаги хабарлар остидаги изоҳларнинг деярли барчаси ижобий ва самимий тарзда қолдирилган. Мухлислар, ёшу қари умуман барча йигитларга ажойиб ғалабалар учун, мардона кураш учун миннатдорчилик билдирмоқда. Терма жамоамизнинг ўйинлари, йиқилиб қайта тура олиши ва йигитларнинг ғалабаларни ўзига хос тарзда нишонлашлари менга Қатарда бўлиб ўтган ЖЧдаги “Марокаш эртаги”ни эслатиб юборди. Ҳиссиётлар ҳам ўхшаш. Голни сажда қилиш орқали нишонлаш. 

Терма етакчиларидан бири Аббосбек Файзуллаевнинг ғалабани онаси билан бирга нишонлаши ҳаммаси ажойиб. Дарвозабонимиз Отабек Боймуродовнинг ўзини тутиши, доимий табассум билан ҳаракат қилиши (Яссин Бунуга ўхшатдим) қалтис, босим кучайган вазиятларда шерикларига хотиржамлик тақдим қилаётгани айни ҳақиқат.


 Австралияга қарши ўйинда ҳисобда ортда бораётканимизда ҳам терма аъзоларининг кўзларида хотиржамлик кўриниб турганди. Мундиал масаласи ҳал бўлаётган дақиқаларда ортда бораётиб гол уриб кейин пенальтилар церийасида ғалаба қозониш учун маҳоратнинг ўзи камлик қилади. Йигитлар руҳий томонлама анча улғайишган, бу борада футболчиларнинг оила аъзоларига, ота-оналарига алоҳида «respect».

Бугунги ўйин ҳақида.

Финал остонасида Жанубий Кореяда ҳам бизникиларда ҳам босим йўқ. Асосий вазифа уддалаб бўлинган. Корейсларнинг ўйин услуби, тахминий ўйин картинаси, устун ва камчиликлар булар хусусида тўхталмайман. Бироз олдин сайтимизда ўйин превюси тақдим этилди.

Халқ оғзаки ижодида бир ибора бор “эртакларнинг якуни яхшилик билан тугайди”. Йигитлар аллақачон эртак яратиб бўлишди, давомини эса бугун 19:00 да «Бунёдкор» стадионида ёки Узрепорт Тв орқали кўришингиз мумкин бўлади.

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика