UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  40 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   1 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  5 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

⚡️ ПРEВЬЮ. Ўзбекистон 2012 йилдаги мағлубият учун кореяликлардан реванш оладими? Янгиликлар

⚡️ ПРEВЬЮ. Ўзбекистон 2012 йилдаги мағлубият учун кореяликлардан реванш оладими?

Ўзбекистонда 20 ёшгача бўлиб утаётган Осиё кубогининг чорак финал баҳслари ўз якунига етди.

Ярим финал баҳсларида бир бирига қарши тўқнаш келадиган жамоалар ҳам аниқланди, улар Ўзбекистон - Жанубий Корея ва Япония - Ироқ терма жамоалари.

Японлар ва ироқликлар баҳсида фаворит ва катта эҳтимол билган финалга йўл оладиган жамоа номи аниқ, самурайлар авлодлари турнирда мағлубият нималигини билмай келишмоқда ва турнир давомида бор йўғи 60 дақиқа ҳисобда ортда борди, у ҳам бўлса Хитой терма жамоасига қарши кечган биринчи тур баҳсида. Бугун Тошкент вақти билан 15:00да "ЖАР" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда катта эҳтимол билан Япония устунлигида ўтади.

Японлар ва арабларнинг баҳси ўз йўлига, бизга эса ўзимизнинг қоракўзлар қизиқроқ ва бугун улар футбол тарихимиздаги азалий рақибларимиздан бири Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади ва ушбу терма жамоаларга чуқурроқ тўхталиб ўтамиз.

Ўзбекистон

Босиб ўтилган йўл

Равшан Хайдаров шогирдлари турнирни Сурия терма жамоасига қарши ғалаба билан бошлашди, Файзуллаевнинг "бенефиси"га айланган учрашув билан Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги ўз юришини бошлади. Иккинчи турда эса бизга Сурияликларнинг қўшниси ва кейинчалик жаҳон чемпионатига чиптани қўлга киритган Ироқ терма жамоаси бўлди. Тенгма-тенг кечган баҳсда, Холдорхоновнинг голи эвазига Ўзбекистон терма жамоаси 3 очкога эга чиқди ва муддатдан аввал гуруҳдан чиқди. Учинчи тур баҳси эса Индонезия терма жамоасига қарши кечди ва 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурранг қайд этилди.

Чорак финал баҳсида эса бизни кучли рақиб Австралия кутиб турган эди. 34 минг мухлис ташриф буюрган "Бунёдкор" стадионида ўтган учрашув 120 дақиқа давом этиб, пенальтилар сериясига қадар етиб борди ва фақатгина австралиялик ҳужумчи Сегечичнинг ноаниқ зарбаси, Раҳмоналиевни қаҳрамонга айланишига ёрдам берди ва у сўнги пенальтини тўғри амалга ошириб, 8 йил деганда Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Тактика ва услуб

Равшан Ҳайдаров жамоаси кўпроқ индивидуал маҳорат ва ўйинчиларнинг мотивациясига таяниб ўйнайди, мусобақада порлаётган Аббосбек Файзуллаев, жамоа сардори Умарали Раҳмоналиев ва хужумчи Пўлатхўжа Холдорхоновлар Ўзбекистон терма жамоаси номли катта "поезд"нинг асосий "локомотив"идир. Ўзбекистон U20 терма жамоаси асосан иккита услубда ўйнамоқда. Ироқ ва Индонезияга қарши кечган учрашувларни 4-2-3-1 тактикасида ўйнаган терма жамоамиз. Сурия ва чорак финалдаги рақиб Австралияга қарши кечган баҳсда ҳимояни кучайтирган ҳолда яъни 5-4-1 услубида ўйинни бошлади. Асли яримҳимоячи бўлган "Пахтакор" футболчиси Диёр Ортиқбоев яримҳимочиядан, марказий ҳимояга ўтказилади ва жамоа қўшимча яна бир ҳимоячига эга бўлади. Австралия терма жамоасига қарши кечган учрашувда эса жамоамиз ҳужумга утаётган паллада марказий ҳимоячиларнинг(аниқроғи Ўрозов) бири яримҳимоячи позициясига кўчиб ўтади ва узатмаларга жавобгар бўлади. Икки қанот яримҳимоячиси эса қанот вингерларига айланишади.

Жанубий Корея

Босиб ўтилган йўл

Жанубий Корея Осиё минтақасида бўлиб ўтадиган барча мусобақаларда фаворитлар рўйхатида бўлади ва ушбу U-20 Осиё кубоги ҳам истисно эмас. Қуръа натижаларига кўра кореяликлар "С" гуруҳидан жой олишган эди ва уларга рақиб сифатида: Тожикистон, Уммон ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳслар ўтказишди. Гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувини Кореяликлар, Уммон терма жамоасига қарши ўтказишди. Иқтидорли ва номдор (Хуан Давид Мансилья) мураббий қўл остида ҳаракатланаётган бўлишига қарамай, уммонлик футболчилар йирик ҳисобда(4:0) ҳисобида мағлуб бўлишди. Жанубий кореяликлар иккинчи турнинг ўзидаёқ гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этишди ва Иорданияни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Учинчи турда эса асосий таркибини плей-офф босқичига асраб қўйган Йонг Жун Ким шогирдлари Тожикистон терма жамоасига қарши нурсиз дуранг қайд этишди ва гуруҳни 7 очко билан, биринчи ўринда якунлашди. Қизиғи шундаки, Жанубий Корея терма жамоаси гуруҳ босқичида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Чорак финал баҳсида эса Кореяликлар қўшниси "Чин юрти" вакилларига қарши баҳс олиб боришди ва аввалига ҳисобда ортда бораётган кореяликлар, "камбэк" қайд этиб қўшимча таймларда ғалабани илиб кетишди, якуний ҳисоб 3:1.

Тактика ва услуб

Жанубий Корея футболининг қолганлардан ажралиб турадиган жиҳати шундаки, улар тизимли футбол ўйнашади ва ўз тактик услубига суянган ҳолда. Хитой терма жамоасига кечган чорак финал баҳсида кореяликлар 4-2-3-1 услубида ўйнашди. Уммон ва Иордания терма жамоаларига қарши эса 4-4-2 услубида ҳаракатланишди ва Тожикистон терма жамоасига қарши эса Йонг Жун Ким шогирдлари 4-1-4-1 услубида ўйнашди. Кореяликларнинг асосий устунлиги бу майдон ўртаси, кореялик яримҳимоячилар тўпга эга чиқишда ва тўпни сақлаб қолишда жуда яхши ҳаракатланишмоқда. Жанубий кореяликларнинг яна бир устунлик томони прессингдир.

Ўзаро ўйинлар

Ўзбекистон терма жамоасининг энг азалий рақибларидан бири Жанубий Корея термаси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. U-19 ёшлар тоифасидаги терма жамоамиз эса Кореялик тенгдошлари билан Осиё кубоги тарихида уч маротаба тўқнаш келишган ва 1 та ғалаба ҳамда 2 марта мағлуб бўлган. Шунингдек, Осиё кубогига тайёргарлик жараёнида ўтган йилининг ноябрь ойида Жанубий Корея терма жамоаси билан икки марта назорат учрашувини ўтказган эдик ва ўша баҳсларда дуранг (1:1) ва мағлубият (2:3) аламини тотишган.

2004 йилги U-19 Осиё кубоги. Чорак финал. 

Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2

Голлар: Нодирбек Қўзибоев - Ким Сеунг Йонг, Шин Юнг Рок


2008 йилги  U-19 Осиё кубоги. Ярим финал. 

Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:0

Гол: Шерзодбек Каримов


2012 йилги  U-19 Осиё кубоги. Ярим финал. 

Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:1

Голлар: Канг Санг Во (дубль), Мо Чан Жин - Игорь Сергеев


Таркиб  ва юлдузлар

Кореяликлар таркибида "юлдуз"ли ўйинчилар етарлича, улардан бири Португалия чемпионатининг "Портимоненси" клубида тўп тепаётган хужумчи Ким Йонг Ҳак жамоанинг асосий "юлдузи", шунингдек жамоада турнир давомида "порлаётган" икки футболчи яъни Жин Янг Сон(мусобақанинг иккинчи тўпурари(3та гол) ва Кан Сон Жин(мусобақада 2 та гол урди).

Ҳулоса

Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳақиқий синов бўлиши аниқ.  Корея терма жамоаси бугунги учрашувда фаворит сифатида майдонга тушади. 

Имкониятлар: 40/60


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика