RU

Последние новости

20:55Месси навбатдаги ўйинларда ўйнайдими? Мартино жавоб берди  0 20:40Суперлига. "Пахтакор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)   52 20:32Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1  0 20:17Суперлига. "Сўғдиёна" қўшиб берилган дақиқада урган голи эвазига "Қизилқум" майдонидаги мағлубиятдан қутулиб қолди  4 20:12Футзал. ЖЧ 1-тури дисквалификациялари  0 19:50"Манчестер Сити" етакчиси АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  0 19:16"Барселона" ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  1 18:51ЖЧ чемпиони "Ҳумо Арена"да машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  0 18:13"Ҳумо Арена" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади  2 17:48Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Насаф" 3, "Сўғдиёна" ва "Металлург" 2 нафардан йўқотишга эга  1 17:39Суперлига. "Қизилқум" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:19Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ  6 16:48Жозе Моуринью: "Терма жамоа билан ишлаш менга бахт келтирмайди"  1 16:20"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг мавсумдаги дастлабки ўйинлари ҳақида тўхталди  0 15:54"Насаф" президенти ва бош мураббийи жамоа мухлислари билан учрашди  6

Терма жамоа гвардиячилари №11. Одил Аҳмедов Новости

Терма жамоа гвардиячилари №11. Одил Аҳмедов

Ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича 11-ўринда турган ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов ҳақида маълумот берамиз. Айни пайтда “Анжи” клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз 57 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Аҳмедов 57 учрашувнинг 46тасида тўлиқ ўйнаган. 9 бор асосий таркибда майдонга тушиб учрашув давомида алмаштирилган. Қолган 2та баҳсда мураббий томонидан захирадан майдонга туширилган. Одил Аҳмедов миллий терма жамоа сафида жами 4807 дақиқа ҳаракат қилган.

Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Аҳмедов терма жамоадаги ўз дебютини 2007 йилнинг 13 октябрида Хитой Тайпеига қарши ЖЧ-2010 саралашида ўтказган. Уни терма жамоага Рауф Инилеев жалб этган. Ўша куни ярим ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушган ва 90 дақиқа ўйнаган. МҲСК стадионида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз 9:0 ҳисобида зафар қучишган.

У терма жамоа сафидаги 57 учрашувда 4 марта огоҳлантириш олган. Аҳмедов ўзининг илк сариқ карточкасини 2008 йилда ЖЧ-2010 саралашида Ливанга қарши ўйинда олган.

Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 4та гол урган. Биринчи голини айнан юқоридаги Ливан билан баҳсда урган.


Одил Аҳмедов Хитой Тайпеига қарши ўйинда терма жамоадаги дебютини нишонлаган


Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-2011 саралаши ва финал босқичида иштирок этган. Бундан ташқари Аҳмедов ЖЧ-2010 ва 2014 саралашларида ҳам майдонга тушган. Яқинда терма жамоамиз билан бирга Осиё Кубоги-2015га йўлланмани қўлга киритди.

Қатардаги Осиё Кубогида Аҳмедов барча олти ўйинда тўлиқ ўйнаганди. Гуруҳ босқичидан ўрин олган Қатар ва Хитой билан учрашувларда рақиб дарвозасига тўп киритган.


Одил Аҳмедов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида. Жанубий Кореяга қарши ўйиндан олдин.
 

Рақиб терма жамоалар
У футболчи сифатида 25та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Иорданияга қарши ўйнаган – 5 марта. Баҳрайн, Қатар, Ливан ва БААга қарши 4та ўйин ўтказган.


Аҳмедов Қатарга қарши (4:0) ўйинда рақиб дарвозасига зарба бермоқда.

Сариқ ва қизил карточкалар
Юқорида айтиб ўтганимиздек Аҳмедов терма жамоа сафида тўрт бор сариқ карточка билан “сийланган”. Футболчи Баҳрайн, Босния ва Герцеговина, Ливан ва Тожикистонга қарши ўйинларда огоҳлантирилган. Одил 2009 йил Эронга қарши баҳсда терма жамоадаги биринчи ва ягона қизил карточкаси олган. Қизиғи ўша учрашувни Равшан Эрматов бошқариб борганди.


Одил Аҳмедов термадаги ягона қизил карточкасини олган Эронга қарши ўйинда.

Йиллар
Аҳмедов 2007 йилдан буён терма жамоада ўйнаб келмоқда. У 2008 ва 2011 йилларда энг кўп учрашув ўтказган – 13тадан.

Одил Аҳмедов терма жамоадаги охирги учрашувини 2014 йил 5 март куни БААга қарши ўтказди. ОК-2015 саралашидаги ўйинда дуранг қайд этилганди 1:1. Аҳмедов ҳали бир неча йиллар давомида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.


Ярим ҳимоячи Японияга қарши баҳсда.

Одил Аҳмедовнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Хитой Тайпеи

ЖЧ-2010 саралаши

9:0

13.10.2007

90

10

Уммон

Ўртоқлик учрашуви

0:2

20.08.2008

90

20

Австралия

ЖЧ-2010 саралаши

0:2

01.04.2009

90

30

Баҳрайн

Ўртоқлик учрашуви

4:2

12.10.2010

90

40

Тожикистон

ЖЧ-2014 саралаши

1:0

02.09.2011

90

50

Хитой

Ўртоқлик учрашуви

2:1

06.06.2013

84

57

БАА

ОК-2015 саралаши

1:1

05.03.2014

90


Кейинги жума куни Азиз Ҳайдаров ҳақида маълумот берамиз.
 
Терма жамоа гвардиячилари
№1. Темур Кападзе
№2. Сервер Жепаров
№3. Александр Гейнрих
№4. Игнатий Нестеров
№5. Миржалол Қосимов
№6. Андрей Федоров
№7. Николай Ширшов
№8. Асрор Алиқулов
№9. Максим Шацких
№10. Виктор Карпенко

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика