UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  1 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 2:2 (онлайн ҳисоб)   20 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

Терма жамоа гвардиячилари №7. Николай Ширшов Янгиликлар

Терма жамоа гвардиячилари №7. Николай Ширшов

Ҳафтанинг жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича еттинчи ўринда турган ҳимоячи Николай Ширшов ҳақида маълумотлар берамиз. Айни пайтда Россиянинг қуйи дивизиони клубларидан бирида ўйнаётган ҳамюртимиз 63 марта миллий терма жамоа либосини кийган.

Ширшов 63та учрашувнинг 41тасида тўлиқ ўйнаган. 15та учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ҳамда учрашув давомида бошқа футболчига алмаштирилган. 7та баҳсда эса захирадан ўйинга қўшилган. Николай Ширшов миллий терма жамоа сафида жами 4818 дақиқа ҳаракат қилган.

Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Ширшов терма жамоадаги дебютини 1996 йилнинг 19 ноябрь куни БААга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага бош мураббий Баҳодир Иброҳимов жалб қилган. Ўша куни ярим ҳимоячи учрашув тугашига 20 дақиқа қолганида Эдуард Мамотов ўрнига майдонга тушган. Учрашувда вакилларимиз 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Терма жамоа сафидаги 63та баҳсда 16 марта огоҳлантириш олган ва бирон марта ҳам майдондан четлатилмаган. Ширшов ўзининг илк сариқ карточкасини ЖЧ-1998 саралаши доирасидаги Яманга қарши баҳсда олган. 1997 йил 9 май куни Сана шаҳрида бўлиб ўтган ўйин Ўзбекистон учун Жаҳон чемпионати саралашлари доирасидаги дастлабки учрашув бўлиб тарихда қолган.

Айнан ўша саралаш доирасидаги Камбоджага қарши қарши кечган матчда Ширшов терма жамоа сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Баҳснинг 6-дақиқасида айнан Коля ҳисобни очганди. Катта ёшли футбол мухлисларининг ёдида бўлса керак, ўша баҳс 6:0 ҳисобида якунланганди.


 
Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-1996, 2000 ва 2004 саралашлари ва финал босқичларида иштирок этган. Бундан ташқари Ширшов ЖЧ-1998, ЖЧ-2002 ва ЖЧ-2006 саралашларида ҳам майдонга тушган. 1996 йил БААда ўтган Осиё Кубогида Николай Ширшов терма жамоамиз сафида 2та учрашувида захирадан майдонга тушган. Ўзбекистон гуруҳда Хитойни мағлуб этган (2:0), лекин Япония (0:4) ва Сурияга мағлуб бўлгач (1:2) сўнгги ўринни банд этиб гуруҳда қолиб кетган.

Ливанда бўлиб ўтган 2000 йилги Осиё Кубогида Коля жамоамизнинг барча учта баҳсида ҳам тўлиқ ўйнаган. Ўша қитъа чемпионатида Ўзбекистон Қатар билан дуранг ўйнаган (1:1), Саудия Арабистони (0:5) ҳамда Япониядан (1:8) ўта йирик ҳисобларда мағлуб бўлгани барчани ёдида. Осиё кубоги-2004да Ўзбекистон чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйиб мусобақани тарк этганди. Ширшов бу мусобақанинг иккита ўйинида майдонга тушганди.



Рақиб терма жамоалар

Футболчи сифатида 29та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп рақиблик қилган жамоа бу - БАА. Арабларга қарши Ширшов 7 марта майдонга тушган. Кейинги ўринда Ҳиндистон жойлашган - 4та учрашув.

Голлари
Ярим ҳимоячи 63та ўйинда 13та гол урган. Унинг биринчи голи Камбоджага қарши баҳсда урилгани ҳақида ёзиб ўтдик. Кўп учрашувларни чап қанот ҳимоясида ўтказган Николай КХДР ва Шри-Ланка жамоалари билан ўйинларда дублга эришган. БААга қарши баҳсларда иккита гол урган.

Бундан ташқари Гонконг, Ҳиндистон, Иордания, Камбоджа, Қатар, Хитой ва  Малайзия дарвозалари бир мартадан ишғол қилинган. Ширшовнинг терма жамоадаги илк голи ва сўнгги голи орасидаги фарқ 6 йилни ташкил этган. Сўнгги гол 2003 йил 19 ноябрь куни Осиё Кубоги-2004 саралаши доирасида Гонконг дарвозасига урилган.



Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Ширшов терма жамоа сафида жами 16 бор сариқ карточка билан жазоланган. Коля 13та жамоага қарши ўйинларда сариқ карточка олган. Ҳиндистон, Яман ва Саудия Арабистонига қарши учрашувларда икки марта огоҳлантирилган. Биринчи сариқ карточкани Яман билан ўйинда ишлаб олгани ҳақида маълумот бердик. Энг сўнгги огоҳлантиришни эса ЖЧ-2006 саралаши доирасидаги Кувайтга қарши учрашувда олган.

Йиллар
Ширшов 1996-2005 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 1997 йил энг кўп учрашув ўтказган – 13та. 2001 йил эса қаҳрамонимиз 12та ўйинда ҳаракат қилган.

Николай Ширшовнинг терма жамоадаги энг сўнгги ўйини 2005 йил 17 август куни Кувайтга қарши бўлиб ўтган. Ўша баҳсни кўпчилик жамоамизнинг супер иродали ғалабаси билан тугаганини яхши эслайди – 3:2.


Николай Ширшовнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

БАА

Ўртоқлик учрашуви

2:4

19.11.1996

20

25

Эрон

Осиё ўйинлари-1998

0:4

14.12.1998

90

50

Белоруссия

Ўртоқлик учрашуви

1:2

30.04.2003

90

60

Саудия Арабистони

Осиё Кубоги-2004

1:0

22.07.2004

90

63

Кувайт

ЖЧ-2006 саралаши

3:2

17.08.2005

90



Кейинги жума куни Асрор Алиқулов ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика