UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  218 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  21 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Терма жамоа гвардиячилари №3. Александр Гейнрих Янгиликлар

Терма жамоа гвардиячилари №3. Александр Гейнрих

Ҳафтанинг жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот беришда давом этамиз.
“Терма жамоа гвардиячилари” номли лойиҳада Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчиларнинг статистик кўрсаткичлари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади.

Лойиҳамизнинг дастлабки икки сонида Темур Кападзе ва Сервер Жепаров ҳақида маълумотлар берилганди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича учинчи ўринда турган ҳужумчи Александр Гейнрих ҳақида маълумотлар берамиз. “Актобе” клуби сафида бу йил Қозоғистон чемпиони бўлган футболчи бугунга қадар 84 марта миллий терма жамоа либосини кийган.

Гейнрих 84та ўйиннинг 22тасида тўлиқ ўйнаган. 31та учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ҳамда ўйин давомида бошқа футболчига алмаштирилган. Яна 31та ҳолатда эса у мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилган. Саша миллий терма жамоа сафида жами 4938 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Гейнрих терма жамоадаги дебютини 2002 йилнинг 14 май кунида Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни ҳам Кападзе ва Жепаров синагри терма жамоага бош мураббий Равшан Ҳайдаров жалб қилган. Ўша куни у Неъматулла Қуттибоев ўрнига майдонга тушиб 37 дақиқа ҳаракат қилган. Словакия ўша ўйинда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Асосий таркибдаги илк учрашувини эса Гейнрих 2002 йилда Озарбойжонга қарши ўртоқлик учрашувида нишонлаган. Ўзбекистон терма жамоаси Бокуда мезбонларга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Айнан мана шу баҳсда Александр Гейнрих миллий терма жамоамиз сафида дастлабки огоҳлантиришини олган. Шу кунгача ўтказган футболчи 18 та сариқ карточка олган.

Терма жамоа сафидаги ягона қизил карточкани эса Гейнрих 2010 йил Дубайда Баҳрайнга қарши баҳсда олган. Учрашувнинг 11-дақиқасида гол урган Саша 55-дақиқада четлатилганди.

Қаҳрамонимиз терма жамоамиз сафидаги дастлабки тўлиқ учрашувини Осиё кубоги-2004 доирасида Баҳрайнга қарши ўтказган. Ўша ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида тугаган ва ғолибни аниқлаш учун қўшимча вақтлар ва пенальтилар сериясига мурожаат қилинган. Учашувда Гейнрих ҳам ўйин вақтида ҳам пенальтилар сериясида гол уришга эришган. Ҳужумчи термадаги дастлабки голни эса Минскда Белоруссияга қарши ўтган ўртоқлик учрашувида урган. Ўша баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Саша 70-дақиқада учрашувдаги сўнгги тўпни киритганди. 



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё кубоги-2004, Осиё кубоги-2007 ва Осиё кубоги-2011 саралашлари ва финал босқичларида иштирок этган. Яқинда жамоамиз Осиё кубоги-2015 йўлланмаси ҳам қўлга киритганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари Гейнрих ЖЧ-2006, ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 саралашларида ҳам майдонга тушган. 2004 йили Хитойда ўтган Осиё кубогида Кападзе терма жамоамиз сафида 3та учрашувида майдонга тушган. Ўша мусобақада термамиз чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида ютқазган. Ҳужумчи Саудия Арабистони ва Баҳрайнга қарши баҳсларда гол уришга муваффақ бўлган. Тўртта давлатда ташкил қилинган Осиё кубоги-2007да ҳам терма жамоамиз чорак финалда тўхтаган. Бу мусобақанинг барча ўйинида захирадан майдонга тушган Саша Хитойга қарши ўтган чорак финал ўйинида тўп киритган. Сўнгги Осиё кубоги Қатарда бўлиб ўтгани кўпчиликни ёдида. У ерда терма жамоамиз ўз тарихида биринчи марта ярим финалга қадар етиб бора олди. Александр Гейнрих ўша мусобақада терма жамоамиз сафида барча 5та ўйинда ҳам майдонга тушган ва учта гол урганди. У Хитойга битта ва Жанубий Корея дарвозасига иккита гол урган.



Рақиб терма жамоалар
Футболчи 31та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп рақиблик қилган жамоаси бу Жанубий Корея ҳисобланади. Биз учун ноқулай рақиб бўлган терма жамоага қарши Саша 7 марта майдонга тушган. Кейинги ўринда Баҳрайн ва Қатар термалари боришмоқда - 7тадан ўйин.

Голлари
84та ўйинда 28та гол урган Гейнрих бу борада ҳам терма жамоа тарихида учинчи ўринда бормоқда. Футболчи Бангладеш, Малайзия, Жанубий Корея ва Қувайтга қарши ўйинларда дублга эришган. Жами 19та жамоа дарвозаси ишғол этилган.



Гейнрих Жанубий Корея, Баҳрайн ва Қувайтга қарши ўйинларда 3 мартадан тўп киритган.
Ҳужумчи термамиз сафида бир қатор муҳим голларни урган. Осиё кубоги-2004 гуруҳ босқичининг 2-турида Саудия Арабистонига қарши кечган ўйиннинг биринчи бўлимида урилган ажойиб гол жамоамизга уч очко тақдим этишдан ташқари кейинги босқич йўлланмасини келтирганди.
2007 йил август ойида Киевда Украинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Ўша ўйиннинг сўнгги дақиқаларда жарима тўпидан мезбонлар дарвозасини ишғол қилган. Тўғри ушбу гол жамоамизга очко келтирмаган, бироқ Гейнрих ҳозирга қадар Украина терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган ягона ўзбекистонлик футболчи бўлиб турибди. ЖЧ-2010 саралаши доирасида Тошкентда Сингапурни қабул қилган термамиз узоқ вақт давомида рақиб дарвозасига йўл топа олмаган. Ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушган Гейнрих 80-дақиқада гол уриб жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этганди. Осиё кубоги-2011 гуруҳ босқичида Хитойга қарши ўйинда ажойиб гол урганди, ўша баҳс 2:2 ҳисобида якунига етганди ва жамоамиз кейинги босқичга йўл олганди. ЖЧ-2014 иккинчи саралаш босқичи доирасида Тошкентда Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйнаган. Вакилларимиз ўша ўйинда яққол фаворит ҳисобланган, бироқ дастлабки дақиқалардаги бир қатор ҳужумлар бесамар якунланаверган. 28-дақиқада Сашанинг ҳисобни очиши жамоамиз руҳиятини кўтарган, якунда биз 4:0 ҳисобида зафар қучганмиз. Менимча Гейнрихнинг энг муҳим голи бу 2011 йил Пхенянда КХДРга қарши ўйинда урилган. Ўша ўйиннинг 26-дақиқасида ҳужумчи томонидан урилган гол баҳс тақдири ҳал қилган – 0:1.



Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Гейнрих терма жамоа сафида 18та сариқ қарточка олган. Саша Қатар, Хитой Тайпеи, Ливан, БАА, Тожикистонга қарши ўйинларда икки мартадан,  Хитой, Жанубий Корея, Қувайт, Эстония, Арманистон, Япония, Ироқ ва Озарбойжон каби термалар билан ўйинларда бир мартадан огоҳлантирилган.

Йиллар
Гейнрих 2002 йилдан буён терма жамоада мунтазам равишда тўп тепиб келмоқда. Яъни, охирги 10 йилнинг барчасида терма жамоа сафида майдонга тушган кам сонли футболчилардан бири. Дастлабки йилда у 2та ўйинда майдонга тушган. Терма жамоамиз ўша йили 2 та ўйин ўтказган. Бу Саша учун ортда қолган йиллар ичида энг кам ўйнаган йил ҳисобланади. Энг кўп ўйнаган йил эса ўтган 2011 йилга тўғри келади. Сабаби ушбу йилда Осиё кубоги 2011 мусобақаси, ЖЧ-2014 саралашининг дастлабки 3 та босқичи ва ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Натижада Гейнрих 14 та ўйинда қатнашди. Ҳужумчи 2006 ва 2010 йилларда терма жамоамиз ўтказган барча ўйинларда майдонга тушишга эришган. Якунланган 2013 йилда термамиз 12та учрашув ўтказди, Саша шулардан 7тасида иштирок этди. 




Александр Гейнрихнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Словакия

Ўртоқлик

1:4

14.05.2002

37

25

Бангладеш

Осиё кубоги-2011 саралаши

4:0

11.10.2006

14

50

Албания

Ўртоқлик

0:1

11.08.2010

90

75

БАА

Ўртоқлик

2:2

12.10.2012

46

80

БАА

Осиё кубоги-2015 саралаши

1:2

22.03.2013

59


Кейинги жума куни Игнатий Нестеров ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика