UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  3 22:23Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  83 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  14 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  463 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  2 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Терма жамоа гвардиячилари №9. Максим Шацких Янгиликлар

Терма жамоа гвардиячилари №9. Максим Шацких

Ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича тўққизинчи, гол уриш бўйича биринчи ўринда турган ҳужумчи Максим Шацких ҳақида маълумот берамиз. Айни пайтда Украинанинг “Говерла” клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз 60 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Шацких ана шу 60 учрашувнинг 38тасида тўлиқ ўйнаган. 19 марта асосий таркибда майдонга тушган ҳамда учрашув давомида алмаштирилган. Қолган 3та баҳсда мураббий томонидан захирадан майдонга туширилган. Максим Шацких миллий терма жамоа сафида жами 4779 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Шацких терма жамоадаги ўз дебютини 1999 йилнинг 18 август санасида Озарбойжонга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага марҳум Маҳмуд Раҳимов жалб этган. Ўша куни ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушган ва 3та гол урган (!). Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз 5:1 ҳисобида зафар қучишган.

У терма жамоа сафидаги 60 учрашувда 6 марта огоҳлантириш олган ва бир марта майдондан четлатилган. Шацких ўзининг илк сариқ карточкасини 1999 йилда Осиё кубоги-2004 саралашида БААга қарши ўйинда олган.

Максим Шацких Ўзбекистон терма жамоаси сафида 34та гол урган, бу ҳозирга қадар энг яхши натижа ҳисобланади.



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-2000, 2007 ва 2011 саралаши ва финал босқичиларида иштирок этган. Бундан ташқари Шацких ЖЧ-2002, 2006 ва 2010 саралашларида ҳам майдонга тушган. 2000 йил Ливанда ўтган Осиё Кубогида Максим Шацких терма жамоамиз сафида барча 3та учрашувда майдонга тушган ва тўлиқ ўйнаган. Бу чемпионатда термамиз гуруҳ босқичида Қатар билан дуранг ўйнаган ҳамда Япония ва Саудия Арабистонига йирик ҳисобда мағлуб бўлган. 2004 йилги қитъа биринчилигида ҳужумчи иштирок этиши мумкин эди. Бироқ Хитойда тарқалган вирус туфайли Макс у ерга боришни истамаганди.

Осиё Кубоги-2007да Ўзбекистон гуруҳда Малайзияни (5:0), Хитойни (3:0) мағлуб этган, Эронга таслим бўлган (1:2). Чорак финалда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйиб (1:2 )мусобақани тарк этган. Шацких фақат Эрон билан баҳсни дисквалификация туфайли ўтказиб юборганди. Сабаби ОК-2007 саралашида у Қатар билан учрашувда қизил карточка олганди.  

Қатардаги Осиё Кубогида ҳужумчи 4та ўйинда майдонга тушган ва 1та гол урганди.
 


Рақиб терма жамоалар
Макс футболчи сифатида 26та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Қатарга қарши ўйнаган – 7 марта. Кейинги ўринда Саудия Арабистони жойлашган - 6та ўйин.

Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Шацких терма жамоа сафида жами 6 бор сариқ карточка билан жазоланган. Футболчи бу огоҳлантиришларни Саудия Арабистони, Япония, Ироқ, БАА, Жанубий Корея ва Таиландга қарши ўйинларда олган.



Йиллар
Шацких 1999-2011 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 2008 ва 2011 йилларда энг кўп учрашув ўтказган – 11тадан.

Максим Шацких терма жамоадаги энг сўнгги учрашувини 2011 йил 11 ноябрь куни КХДРга қарши ўтказган. ЖЧ-2014 саралашидаги ўйинда 1:0 ҳисобида юртдошларимиз ғалаба қозонишган эди.
 


Максим Шацкихнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Озарбойжон

Ўртоқлик учрашуви

5:1

18.08.1999

90

10

Уммон

ЖЧ-2002 саралаши

5:0

08.09.2001

90

20

Саудия Арабистони

ЖЧ-2006 саралаши

1:1

09.12.2005

90

30

Бангладеш

Осиё Кубоги-2007 саралаши

4:0

11.10.2006

90

40

Сингапур

ЖЧ-2010 саралаши

1:0

07.06.2008

90

50

Баҳрайн

Ўртоқлик учрашуви

4:2

12.10.2010

46

60

КХДР

ЖЧ-2014 саралаши

1:0

11.11.2011

75



Кейинги жума куни Виктор Карпенко ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика