UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Терма жамоа гвардиячилари №5. Миржалол Қосимов Янгиликлар

Терма жамоа гвардиячилари №5. Миржалол Қосимов

Ҳафтанинг жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича бешинчи ўринда турган ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов ҳақида маълумотлар берамиз. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасини бошқараётган мураббий бугунга қадар 67 марта миллий терма жамоа либосини кийган.

Қосимов 67та ўйиннинг 38тасида тўлиқ ўйнаган. 20та учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ҳамда ўйин давомида бошқа футболчига алмаштирилган. 9та ҳолатда эса у мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилган. Миржалол Қосимов миллий терма жамоа сафида жами 5112 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Қосимов терма жамоадаги дебютини 1992 йилнинг 17 июнь кунида Тожикистонга қарши Марказий Осиё мамлакатлари кубоги доирасида ўтказган. Ўша ўйин Ўзбекистон терма жамоасининг илк расмий ўйини эди. Уни терма жамоага бош мураббий Рустам Акрамов жалб қилган. Ўша куни у баҳсни асосий таркибда бошлаган, иккинчи бўлим аввалида уни ўрнига Андрей Пятницкий майдонга тушган. Учрашувда 2:2 ҳисоб қайд этилганди.

1994 йил Хиросимдаги Осиё ўйинлари доирасида Саудия Арабистонига қарши кечган ўйинда Қосимов терма жамоа сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Баҳснинг 19-дақиқасида ярим ҳимоячи араблар дарвозасини ишғол қилган ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган. Ўйин эса 4:1 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан тугаганди.

Терма жамоа сафидаги 67та ўйинда икки марта огоҳлантириш олган ва бир бор қизил карточка ишлаб олган. Қосимов 1998 йил Таиландда Осиё ўйинлари доирасидаги Ҳиндистонга қарши баҳсда биринчи сариқ картчокасини олган.



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё ўйинлари-1994да иштирок этиб жамоа билан бирга чемпионликка эришган. Осиё кубоги-2000 ва Осиё кубоги-2004 саралашлари ва финал босқичларида иштирок этган. Бундан ташқари Қосимов ЖЧ-1998, ЖЧ-2002 ва ЖЧ-2006 саралашларида ҳам майдонга тушган. 2000 йили Ливанда ўтган Осиё кубогида Қосимов терма жамоамиз сафида барча 3та учрашувида майдонга тушган. Ўша мусобақада термамиз Қатар билан дуранг ўйнаган ва Саудия Арабистони ҳамда Япониядан ўта йирик ҳисобларда мағлуб бўлган. Қатарга қарши кечган ўйинда Миржалол Қосимов жарима тўпидан жамоамизнинг ягона голини урган. Осиё кубоги-2004да Ўзбекистон чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйиб мусобақани тарк этганди. Бу мусобақанинг барча ўйинида майдонга тушган Қосимов Ироқ ва Туркманистонга қарши ўтган ўйинларда жарима тўпларидан гол уриб жамоамизга ғалабалар келтирганди.



Рақиб терма жамоалар
Футболчи сифатида 27та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп рақиблик қилган жамоа бу - БАА. Арабларга қарши Қосимов 6 марта майдонга тушган. Кейинги ўринда Туркманистон бормоқда - 5та ўйин.



Голлари
67та ўйинда 31та гол урган ярим ҳимоячи бу борада терма жамоа тарихида тўртинчи ўринда. Қосимов 17та давлат терма жамоаси дарвозасига гол ура олган. Унинг зарбаларидан энг кўп жабр чеккан жамоа Хитой Тайпеи ҳисобланади. Бу термага қарши ўтказилган учта ўйинда Қосимов 5та гол урган.  Қатар, Мўғулистон ва Туркманистонга қарши ўйинларда 3тадан гол уришга эришган.  Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси сафида иккита хет-трик, тўртта дубл қайд этган. Хитой Тайпеига қарши ўйинларда ҳам дубл, ҳам хет-трик расмийлаштирган. Таиланд, Тожикистон, Уммон билан ўйинларда иккитадан, Мўғулистонга қарши баҳсда учта гол урган.



Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Қосимов терма жамоа сафида атига 2та сариқ қарточка олган. 1998 йилги Осиё ўйинлари доирасида Ҳиндистонга қарши баҳсдан ташқари 2005 йил ЖЧ-2006 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони билан ўйинда огоҳлантирилган.

Йиллар
Қосимов 1992-2005 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 2001 йил энг кўп ўйин ўтказган – 14та. 2004 йил эса қаҳрамонимиз 10та ўйинда ҳаракат қилган. Агар жароҳатлар қийнаб кўймаганида Миржалол Қосимовнинг термадаги ўйинлари сони бундан ҳам кўп бўлиши аниқ эди.

Қаҳрамонимизнинг терма жамоадаги энг сўнгги ўйини 2005 йил 12 октябрь санасида Баҳрайнга қарши бўлиб ўтган.




Миржалол Қосимовнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Тожикистон

Марказий Осиё кубоги

2:2

17.06.1992

45

25

Бангладеш

Осиё кубоги-2000 саралаши

6:0

21.11.1999

90

50

Таиланд

Осиё кубоги-2004 саралаши

4:1

21.11.2003

45

60

Хитой Тайпеи

ЖЧ-2006 саралаши

6:1

17.11.2004

90

67

Баҳрайн

ЖЧ-2006 саралаши

0:0

12.10.2005

90

 
Кейинги жума куни Андрей Фёдоров ҳақида маълумот берамиз.
 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика