Суарес яна Коутиньога "энагалик" қилди (+ФОТО)
09 фев 2018 11:14
Новости
Суарес яна Коутиньога "энагалик" қилди (+ФОТО)
Қишки трансфер ойнасида "Ливерпуль"дан "Барселона"га ўтган Филиппе Коутиньо янги клуби сафида дебют голини урди.
Бу гол "Валенсия"га қарши Испания Кубоги ярим финал жавоб учрашувида содир бўлди. Луис Суарес Коутиньо гол уриши учун ажойиб узатма амалга оширди. Уругвайлик форвард бу ишни иккинчи марта қилмоқда. 2013 йил Филиппе Коутиньо "Ливерпуль" сафида биринчи голини уриши учун ҳам Суарес "энагалик" қилган. "Суонси"га қарши АПЛнинг 27-тур баҳсида Коутиньо "қизиллар" сафидаги биринчи голини уриши учун Суарес голли пас берган эди.
Похожие новости
02:28
ПСЖ Энрике билан шартномани узайтирган, аммо ёмон натижалар сабаб буни оммага эълон қилмаган 0
Комментарии