RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Суарес нега ҳеч кимни тишламай қўйди ёхуд шартномалардаги ноодатий бандлар ҳақида Новости

Суарес нега ҳеч кимни тишламай қўйди ёхуд шартномалардаги ноодатий бандлар ҳақида

Мусиқадан воз кечиш, отаси машғулотларда қатнашишига руҳсат, педикюрга тақиқ ва шартномадаги яна бир қатор ғалати шартларни кузатишимиз мумкин замонавий футболда.

Футбол оламида сизни ҳайратлантирувчи инжиқ футболчилар ва узоқни кўра оладиган раҳбарлар ўртасида имзоланган шартномалар мавжуд.

1. “Барселона” футболчилари ўзлари учун педикюр қила олмайдилар

Ўз вақтида каталонияликлар сафида тўп тепган Дмитрий Чигринскийнинг айтишича, Донец “Шахтер” клубидан “Барселона”га ўтаётганида шартномага алоҳида банд қўшилган. Унга кўра, футболчи педикюр (оёқ бармоқлари тирноғини олиш) қилиши мумкин эмас эди. Жамоа футболчилари педикюр бўйича клуб мастерига ҳафтасига камида бир марта мурожаат қилишлари шарт. Шу тариқа, футболчилар оёқларига жароҳат етказишлари ва тўпга зарба берганда оғриқ безовта қилмаслиги таъминланган.


2. Абель Эрнандес касал бўлиши мумкин эмас

ЦСКА Вагнер Лав ва Сейду Думбияга муносиб ўринбосар топиш йўлида Ласина Траоре ёки Аарон Оланаредан кейин ёзда Абель Эрнандесни харид қилди. Унинг номзодини клуб раҳбариятига Леонид Слуцкийнинг ўзи таклиф қилган. Аммо “Халл” собиқ устози уругвайлик жуда кўп жароҳат олиши ҳақида ҳам огоҳлантириб қўйган. Армиячилар раҳбарияти буни ҳисобга олиб шартномага алоҳида банд қўшишди: агар футболчи яқин ярим йил ичида жиддий жароҳат олса, ЦСКА ҳеч қандай компенсация пулларисиз келишувни бекор қилиши мумкин эди. Абель сентябрь ойидаёқ “Уфа”га қарши ўйинда жароҳат олди, лекин клуб форвардга яна бир имкон беришга қарор қилди ва шартномани бекор қилмади.

3. Суарес нега ҳеч кимни тишламай қўйди, биласизми?

Футболчилар Луис Суаресдан қўрқмасалар ҳам бўлади, чоғи. Ишониш мушкул, аммо форвард рақибларини 8 марта тишлаб олган. Охиргиси ва шов-шувларга сабаб бўлгани ЖЧ-2014да Италияга қарши баҳс эди. Ўша пайтда уругвайлик Жоржо Кьеллинини аяб ўтирмаганди. Бу ҳаракати учун Суаресни 4 ой футболдан четлатишди. Шундай бўлса-да, “Барса” ундан воз кечмади. “Ливерпуль” ўзининг 81 млн евросини олди, Луис эса одамларни фақатгина Хэллоуин байрами куни ва граф Дракула кийимида тишлашга ваъда бериб, шартномага имзо чекди.

4. Мбаппенинг отаси ПСЖ машғулотларини бевосита кузатиши мумкин

Килиан Мбаппе “Монако”дан трансфери вақтида футболчи оиласи ва ПСЖ ўртасидаги музокара  узоқ давом этган. Ёш иқтидор соҳибининг отаси бир нечта шарт қўяди: агар Мбаппе “Олтин тўп”га эга чиқса, маошнинг 30 млн еврогача оширилиши; “Бонди” (Килиан футбол сирларини ўрганган илк жамоа) стадионини таъмирлаш учун маблағ; шахсий самолётда 50 соат бепул парвоз қилиш ва ҳоказо. Аммо уларнинг бор йўғи биттасини “ўтказиш”нинг иложи бўлган ва Уилфрид Мбаппе жамоа машғулотларида иштирок эта бошлаган.

5. Хушмуомалалиги учун Неймарга 4,5 млн евро

Football Leaks хабарига кўра, бразилияликнинг ПСЖ билан шартномасида “этика учун қўшимча маош” — 4,5 млн евро банди мавжуд эди. Ушбу суммани қўлга киритиш учун Неймар 10та қоидага амал қилиши зарур — мухлисларни эътиборсиз қолдирмаслик, машғулотга кечикмай келиш, интервью ва клуб имиджини сақлаш. Дарвоқе, эмишки, бу каби мукофот пуллари ПСЖнинг бир қатор юлдузларида мавжуд. Шунчаки Неймарда бу сумма икки баробар кўп. Аммо футболчи вакиллари бу маълумотни инкор этишдан чарчашмаяпти.

6. Обамеянг садоқат учун бонус олади

Замонавий футболда садоқат тушунчаси ноёб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, Обамеянгга мўмайгина сумма таклиф қилишган. Агар футболчи “Арсенал”дан кетиб қолмаса, унга 4 йил давомида 15,15 млн евро тўлаб беришади. Бундай усулдан кўплаб клублар фойдаланади. Мисол учун Лионель Мессида бундай премия суммаси 4 йилга 70 млн еврони ташкил қилади.

7. Фирмино “Арсенал”га ўтиши мумкин эмас

Бу ҳам Football Leaks маълумоти. Хабарга кўра, Фирмино ва “Ливерпуль” ўртасидаги келишувга кўра, бразилияликни 98 млн евро товон пули бериб бемалол олиб кетишингиз мумкин. Аммо битта жамоа — Лондоннинг “Арсенал” клуби бундан мустасно. Мерсисайдликларнинг “канонирларда” анча-мунча алами қолиб кетга, чоғи. Масалан, жамоанинг экс-форварди Луис Суарес шартномасида ҳам шундай банд бўлган ва у кейинчалик “Барселона”га кўчиб ўтган.

8. Хесега мусиқа билан шуғулланиш тақиқланган

Ёмон бошламаган бўлсада, Хесе “Қироллик клуби” асосий таркибига кира олмади. 2016 йил ПСЖга ўтгач, футболчи “қайта тирилиши” керак эди. Аммо футболчини нимадир футболдан доим чалғитаётгандек эди. Хесе узоқ йиллардан бери мусиқа билан шуғулланади ва ўзининг хип-хоп гуруҳини ҳам очган – Big Flow. Ушбу гуруҳ вақти-вақти билан чиқишлар қилиб YouTube да миллионлаб просмотрлар тўплайди. Шартнома имзолашда ПСЖ раҳбарлари буни ҳам эътибордан четда қолдиришмади ва бир банд қўшиб кетишди. Унга кўра, Хесе мавсум давом этаётган вақтда мусиқа билан шуғулланиши мумкин эмас. Балки шунинг учун ҳам Хесе Парижда яхши ўйнаб кета олмагандир.

9. Бьорнебю олдига трамплиндан узоқ юриш шарти қўйилган  

Стиг Инге Бьорнебю – чинакамига катта клуб (“Ливерпуль”) таркибидан ўрин ололган камдан-кам норвегияликлардан ҳисобланади. Аммо мерсисайдликлар бошлиқлари Стигнинг чанғида трамплиндан сакрашга бўлган қизиқишидан хавотирга тушади ва олдиндан уни огоҳлантириб, шартномага аввалдан банд қўшиб қўйишган. Унга кўра, футболчи нафақат трамплиндан сакраш, балки уларга 200 метрдан яқин масофага бормаслиги ҳам белгиланганди. Ҳимоячи АПЛда 11 йил тўп тепди.

10. Шварц Ер сайёрасини тарк этиши мумкин эмас

Стефан Шварц Швеция термаси сафида ЖЧ-1994 бронза медалларига эга чиққан ва 1999 йил ярим ҳимоячи “Сандерленд”га кўчиб ўтган. Кутилмаганда, клуб вакилларига футболчи космосга парвоз қилишга қизиқиши ҳақида маълумот етказишади. Балки шундай гуруҳларнинг биридан ўзига жой банд қилиб қўйган бўлиши мумкинлигини айтишгандир. 90-йиллар космик туризм энди оммалашаётган вақт эди. Клубдагилар бундан қўрқиб қолишган ва футболчига Ер сайёрасини тарк этишни тақиқлаб қўйишган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика