"Сўғдиёна": Танишинг рақибимиз “Нефтчи”!
07 мар 2018 11:32
Новости
"Сўғдиёна": Танишинг рақибимиз “Нефтчи”!
ЎТГАН МАВСУМДА
Биринчи даврада 7-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилган эди. Ушбу баҳсда Абдураҳмон Абдулҳаков 90 дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлган эди.
Иккинчи давранинг 22-турида “Сўғдиёна” сафарда “Нефтчи”га қарши баҳс олиб борган эди. Ўйиннинг 10 дақиқасида Азамат Исроилов ҳисобни очган бўлса, 84 дақиқада Шерзод Ҳакимов пенальтидан ҳисобни тенглаштирган эди. 1:1

БАҲСНИ АЗИЗ АСИМОВ БОШҚАРАДИ
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ҳакамлар: Ўйинни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Мўмин Маджидов (Наманган),Расул Фозилов (Наманган)лар ёрдам бериб боришади. Заҳирадаги ҳакам Равшан Абдувоҳидов(Қарши).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар – С.Қудратуллаев

ЎЗАРО УСТУНЛИК
“Сўғдиёна” ҳамда “Нефтчи” клублари олий лигада шу кунгача 44 бор куч синашишган.“Нефтчи” ҳисобида 28 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 7 та ғалаба мавжуд. 9 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик фарғоналиклар томонида: 92:34. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 93 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар 30 очкони қўлга қиритган. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси 7:0, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 2:0.
“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:
22.04.2017 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:1
26.08.2016 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:0
12.09.2015 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:1
21.05.2014 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:0
13.04.2013 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:1
23.04.2011 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:2
25.06.2009 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:3
08.08.2008 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:1
12.03.2006 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:3
01.10.2005 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:0
15.03.2004 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:2
18.08.2002 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:3
14.04.2001 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:2
03.08.2000 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:2
11.09.1999 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:1
01.11.1998 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:1
09.09.1997 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:0
01.10.1995 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:4
07.12.1994 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 3:3
16.05.1993 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:1
07.06.1992 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:
Жиззахдаги 21 та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна”, 10 тасида “Нефтчи” ғалаба қозонган. 6 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.
ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ
Ёшлар лигаси 9 март соат 16:00 да Ғаллаорол туманидаги “Ғаллаорол” стадионида бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси соат 10 март куни 20:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии