"Сурхон" олдига чемпионлик вазифаси қўйилди
20 янв 14:39
Новости
"Сурхон" олдига чемпионлик вазифаси қўйилди
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси маълум қилди.
"Сурхон" 2026 йилги мавсум учун вилоятимизнинг 10 дан ортиқ мураббийлари билан шартнома имзолади.
Хабарингиз бор, вилоятимизнинг бош жамоаси ҳисобланадиган "Сурхон" ўз олдига бу йил Ўзбекистон Суперлигасида чемпионлик мақсадини қўйган. Шу қаторда ўзининг футбол академиясига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунинг учун турли туманларимиздан 10 дан ортиқ мураббий билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида 2026 йилги мавсум учун меҳнат шартномалари имзоланди.
Эндиликда барча спорт таълим муассасаларидан турли ёшдаги ёш футболчиларимиз "Сурхон" академиясида ҳам шуғулланиши мумкин бўлади", – дейилади ассоциация хабарида.


Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии